ЯРМИ АСФАЛЬТ, ЯРМИ ТОШ КЎЧАЛАР

Янгиқўрғон МФЙга қарашли Янгиобод маҳалласининг марказий кўча яқинидаги ички йўллари асфальт қилинаётганлиги шу ерда истиқомат қилувчи аҳолини беҳад қувонтирди. Негаки, кўп йиллардан бери асфальт кўрмаган ушбу кўчалар замонавий йўлларга айланса, айни муддао бўлар эди. Лекин, аҳолининг қувончи узоққа чўзилмади, кўчанинг ярмидан кўпроқ қисми асфальт қилинди-ю, қолган қисми чала қолиб кетганлиги кишиларни қаттиқ ранжитди. Улар кимга мурожаат қилишмасин, ҳеч қандай натижаси бўлмаяпти.
Таҳририятдан: Янгиқўрғон МФЙга қарашли Янгиобод маҳалласида яшовчи аҳолининг қатъий норозилигига сабаб бўлаётган ушбу муаммони ҳал этишда тегишли ташкилот мутасаддиларининг жавобини кутиб қоламиз.
Мавзуга оид:

ГАЗЕТАДА БОСИЛГАН ТАНҚИДИЙ МАҚОЛАЛАРГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?
- 30 апр, 11:29

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05