ПИРУ БАДАВЛАТ ОТАХОН

Айни бугунги Мустақиллигимизнинг шодиёна кунларида туманимиз қишлоқ
тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, қишлоқ хўжалик
соҳасида олтмиш йил фаолият кўрсатган, шундан қирқ йилини
хўжаликларни бошқаришга бағишлаган, табаррук инсон Баҳриддин
Санақуловнинг номини алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан
эътироф этамиз. Бугунги кунда отахон ўзининг бошидан ўтган
оғир вақийинчилик кунлари, қувончли дамларини эслар экан, у
даврлар тарихда қолиб кетганлигини, айни пайтда эса мамлакатимиз
улкан ютуқларга эришаётганлигини, Ўзбекистонни бутун дунё тан олганлигини қувонч билан тилга олади.
Дарҳақиқат, бутун умр қишлоқ хўжалик соҳасида меҳнат қилиб катта
муваффақиятларга эришган бу отахон камтарликда ҳам барчага ўрнак
десак, муболаға бўлмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзининг
ҳалоллиги ва меҳнатсеварлиги билан ўн нафар фарзандларини ҳам
меҳнатсевар, она Ватанимизга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаганлиги
учун ҳам бутун туман аҳли отахонни эъзозлайди. Меҳнатдаги эришган
муваффақиятлари учун қатор орден ва медалларга сазовор бўлган.
Унинг кўксини "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор" унвони
безаб турибди. Бу ҳам отахоннинг меҳнатига берилган юксак баҳодир.
Ҳамиша омон бўлинг! Сизнинг юз ёшингизни нишонлаш барчамизга
насиб этсин, азиз отахон. Сизни ва оила аъзоларингизни барча
тумандошларимиз номидан Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрами
билан муборакбод этамиз!
Ўз мухбиримиз.
ОҚДАРЁ ОТАХОНИ
- 24 июл, 15:48
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02




