ОҚДАРЁ ОТАХОНИ

Айни шу кунларда ўзини тўқсон ёшини нишонлаётган, қишлоқ хўжалик соҳасида олтмиш йил фаолият кўрсатган, шундан қирқ йилини хўжаликларни бошқаришга бағишлаган, табаррук инсон Баҳриддин Санақулов билан кеча кечки пайтда ажойиб суҳбат қурдик. Суҳбат давомида отахон бошидан ўтган оғир қийинчилик кунларини, қувончли дамларини эслаб ўтди. Дарҳақиқат, бутун умр қишлоқ хўжалик соҳасида меҳнат қилиб катта муваффақиятга эришган бу отахон камтарликда ҳам барчага ўрнак десак муболаға бўлмайди. Ўзининг таъкидлашича, халқона тил билан айтганда “Бировга пора ҳам бермаган, пора ҳам олмаган”. Ҳалоллик билан ўн нафар фарзандларини меҳнатсевар, Она Ватанимизга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаганлиги учун ҳам бутун туман аҳли отахонни эъзозлайди. Меҳнатдаги эришган муваффақиятлари учун қатор ордень ва медалларга сазовар бўлган. Унинг кўксини “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор” унвони безаб турибди. Бу ҳам отахоннинг меҳнатига берилган юксак баҳодир.

Ҳамиша омон бўлинг! Сизнинг юз ёшингизни нишонлаш барчамизга насиб этсин, азиз инсон Оқдарёнинг отахони дея тилак билдирамиз.


Мавзуга оид: