Инсон ва қонун ЭҲТИЁТСИЗЛИК ОҚИБАТИ

Судланувчи Ҳайдаров Собир (исми-шарифи ўзгартирилган) 2026 йил 4 июнь куни соат 9:30ларда “Lasetti” русумли   автомашинасини Оқдарё тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Зарафшон кўчасида бошқариб борар эди. У автомашинасини бошқариб бориши давомида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ҳаракатланиб ўтаётган пиёда Ҳакимова Маъмура(исми-шарифи ўзгартирилган)ни автомашина олд томони билан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, пиёда М.Ҳ.нинг ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари олишига сабабчи бўлган.

Судда судланувчи айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини, қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи М.Ҳ.дан кечирим сўраб, етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, ҳозирда жабрланувчи М.Ҳ. билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.

Жабрланувчи М.Ҳакимова судда, ҳақиқатдан ҳам С.Ҳайдаров 2026 йил 4июнь куни йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, уни уриб юбориб ўртача оғир тан жароҳати олганганлигини, ҳозирги кунда унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.

Суд, юқоридагиларга ҳамдаЎзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 423 ва 582-586-моддаларига амал қилиб


А  Ж  Р   И  М    Қ   И  Л  Д  И:


Собир Ҳайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатилди ва жиноий жавобгарликдан озод қилинди. 

Т.Алмаматов,

Самарқанд вилоят суди судяси.

Ш.Турсунов,

Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси.
И.Ғуломов,
тергов судяси.