ҲУНАРМАНД ОИЛА ЭЛДА ОЛҚИШ ТОПМОҚДА

- Оқ ва қора тол, арча, ёнғоқ дарахтларидан тайёрлаймиз, - дейди Ваҳоб ака. - Бир кунда битта бешик ясаймиз. Битта бешикнинг катта кичиклиги ва матоларнинг арзон қимматлигига қараб нархи келиб чиқади. Ҳозирги вақтда 350 мингдан 1 миллионгача бешикларимиз бозорларимизда сотилмоқда. Турмуш ўртоғим Дилрабо Ҳошимова бешикнинг устки ва ички қисмидаги матоларни ўзи бичиб тайёрлайди. Кўпроқ миллийликка эътибор қаратишиданми, ота-оналарда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Шуниси ҳам эътиборга лойиқки, катта ўғли ва қизларининг фарзандлари ҳам ҳунармандчиликнинг бу тури билан шуғулланиб келишади. 2019 йилда ўтказилган "Ташаббус-2019" танловининг туман босқичида мазкур тадбиркор оиланинг бошлиғи Ваҳоб Муродов биринчи ўрин билан тақдирланди. Тадбиркор оиланинг келажакдаги режалари иш ҳажмини кенгайтириш. Бунинг учун имтиёзли кредитлардан фойдаланган ҳолда замонавий дастгоҳлар олиб келиш, иш ўринлари яратиш ҳамда маҳсулотлар сони ва сифатига алоҳида эътибор қараштишни мақсад қилишган. Тайёр маҳсулотларни катта савдо дўконларига олиб чиқиш ҳам режаларида бор. Албатта ҳаракат қилган инсон мақсадига етишади. Муродовлар оиласининг меҳнатсеварлигини бутун маҳалла аҳли мақтов билан тилга олишади. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолари ва таклифларини бугунги кунда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳам яқиндан ўрганиб, бу оиланинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашга амалий кўмак берадиган бўлди.
Бир сўз билан айтганда, Ваҳоб ака ва Дилрабо опа сингари ҳунарманд кишиларга давлат томонидан эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланса, бу эса ўз ўрнида маҳалла инфратузилмасига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, балки, тараққий топган илғор маҳаллалар сони ортишига ҳам олиб келади.
С.ИБРАГИМОВ
Мавзуга оид: