ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда  фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг 37-моддасида «Ҳар бир шахс меҳнат қилиши, эркин касб танлаши, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир», дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5168-сонли қарори ҳам фуқароларнинг, корхона ва ташкилотлар ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатларининг яққол мисолидир.
Мазкур қарорнинг 2-бандида қуйидагилар Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган; 
юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;                      
давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний маънфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.
Туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, қисқа муддат ичида хизмат кўрсатадиган ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилиниб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 743-сонли қарорида умумтаълим мактабларининг хўжалик мудирлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 7-разрядга эга эканликлари кўрсатилган.       
Бироқ, туманда жойлашган 56 та умумтаълим мактабларининг аксарият қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 мартдаги "Умумтаълим мактабларининг намунавий шартларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-609-сонли қарорининг 4-банди талаблари бажарилмаган.     
Хусусан, туманда жойлашган 56 та умумтаълим мактабларининг барчасида кассир вазифаси туман халқ таълими бўлими томонидан лавозимга тайинланган хўжалик ишлари бўйича мудирларга юклатилган бўлиб, жами 73 171 487 сўм умумтаълим мактаблари хўжалик ишлари бўйича мудирларига иш ҳақлари тўлаб берилмаган. Туман адлия бўлимининг тақдимномасига биноан тўлаб берилмаган 73 171 487 сўм иш ҳақлари тумандаги 56 та умумтаълим мактаблари хўжалик ишлари бўйича мудирларга тўлаб берилиши таъминланди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Қаршиеванинг          1 ставка штат бирлиги 0,5 ставка штат бирлигига қисқартирилганлиги тўғрисидаги   мурожаати ўрганилиб, адлия бўлимининг тақдимномасига биноан унга             1 ставка ҳамширалик штат бирлиги тиклаб берилди.
Туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларга қонуний тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Х.Яхшибоев,
туман адлия бўлими юридик 
хизмат кўрсатиш маркази бош юрист консульти.