Инсон ва қонун Алиментдан бўйин товлаган шахс жазоланди
Судланувчи Турон Жамолов (исми ва шарифи ўзгартирилган), фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 04.12.2015 йилдаги суд буйруғига кўра турмуш ўртоғи Т.Х.нинг фойдасига тўлаб бериши лозим бўлган алимент пулларини 04.12.2015 йилдан 01.12.2017 йилга қадар бўлган даврларда ҳисобланган 5.907.096 сўм қарздорликни қасддан тўлаб бермаган эди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг 15.12.2017 йилдаги ажрими билан ЖК 661-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилганлигидан ҳамда 01.12.2017 йилдан 01.05.2019 йилга қадар бўлган даврлардаги алимент-дан бўлган 6.369.404 сўм қарздорлигини ҳам қасддан тўлаб бермаган. Т.Жамолов Булунғур туман маъмурий судининг 11.06.2019 йилдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосидан ўзига тегишли хулоса чиқармади.
Шундан сўнг 19.12.2019 йилда унга нисбатан ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 01.05.2019 йилдан 31.12.2019 йилга қадар бўлган даврлардаги жами 3.886.709 сўм алимент қарздорлигини қасддан тўлаб бермаганлиги ҳолати бўйича жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг 18.03.2020 йилдаги ҳукмига кўра унга нисбатан тайинланган 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ўзига ижобий хулоса чиқармади. Бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 2020 йилнинг январь ойидан 2022 йилнинг май ойига қадар бўлган даврлар учун ҳисобланган жами 21.783.020 сўм алимент пулларини ҳам қасддан тўламасдан келиб, моддий таъминлашдан бўйин товлашда ифодаланган жиноятни қасддан содир қилган.
Судланувчи Турон Жамолов, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
И.Дониёров,
Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси

Инсон ва қонун
- 26 апр, 10:30

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05