Инсон ва қонун

АЛИМЕНТ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Тумандаги "А.Темур" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли, "Чайжовул" қишлоғида яшовчи, суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Гулноз Ражабова  ҳозирги кунда судланувчи М.А.Турдиев томонидан етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, шу сабабли судланувчига нисбатан даъвоси борлигини билдириб баёнот берди. У ўзининг кўрсатувида, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 9.07.2019 йилдаги чиқарган суд буйруғига асосан қарздор М.А.Турдиев унинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотлари учун ҳар ойлик иш ҳақи ёки бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пули тўлаб бериши кераклиги, лекин М.А.Турдиев 06.03.2002 йилда туғилган фарзанди Абдураҳмонова Зиёда Мусақул қизини моддий таъминоти учун 2020 йилнинг март ойи яъни фарзанди 06.03.2020 йил куни 18 ёшга тўлгунига қадар ҳамда 01.03.2007 йилда туғилган фарзанди Абдураҳмонов Раҳим Мусақул ўғлини моддий таъминоти учун эса 2020 йилнинг март ойидан декабрь ойларида бу алимент пулларини қасддан тўлаб бермасдан келаётганлиги ҳақида баёнот берган эди.

Шунга кўра қарздор М.А.Турдиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қарздор М.А.Турдиевнинг 01.01.2021 йил ҳолатига жами қарздорлиги 11.297.972 сўм бўлиб, шундан 5.018.808 сўми 2020 йилнинг 01 март кунига қадар бўлган қарздорликни ташкил этганлигини, бу қарздорликни тўлаб бермаганлиги учун қарздор М.А.Турдиевга Оқдарё туман маъмурий суди томонидан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган эди. Лекин қарздор М.А.Турдиев бундан тегишли хулоса чиқармасдан 2020 йилнинг март ойидан  2021 йилнинг январь ойига қадар бўлган давр учун ҳам ҳисобланган жами 6.279.164 сўм алимент пулларини ҳам унинг фойдасига қасддан тўлаб бермасдан келган. 

Суд, судланувчи Турдиев Мусақул Абдираҳмоновичнинг вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан икки ойдан ортиқ муддат мобайнида бўйин товлашда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари дастлабки суриштирув органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Суд, судланувчи Турдиев Мусақул Абдираҳмоновичнинг содир қилган жиноятни қасддан содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят деб ҳисоблаб, унинг қилмишидан амалда чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилалик бўлиб, қарамоғида 3 нафар фарзандлари борлигини, оилавий шароитини, жабрланувчига етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ва иш бўйича етказилган зарар мавжуд эмаслигини унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, ушбу жиноятни ғараз ниятларда содир этганлигини жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади.

Судланувчи Турдиев Мусақул Абдираҳмонович Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод этилди.

Жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига тўланган 6.279.164сўм пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жабрланувчи Ражабова Гулноз Шакарбоевнанинг фойдасига ўтказилди.

                   

И.ДОНИЁРОВ,

              жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.


Мавзуга оид:
суд ва ҳаёт

суд ва ҳаёт

  • 26 фев, 16:58