Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш бош мақсадимиз

Санэпидқўмита Оқдарё туман бўлими томонидан аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Юқумли касалликларни олдини олишда энг самарали усул эмлаш ҳисобланади. 2023 йил 12 ойда эмлаш ишларининг бажарилиши 98-99,5  фоизга бажарилди.
Ушбу режали эмлаш ишларидан   ташқари эпидемиологик вазиятни    барқарорлаштириш мақсадида бошқа эмлаш ишлари ҳам амалга оширилди. Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан 200 нафар, ота-оналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1500 нафар болаларда вирусли гепатит А касаллигига қарши эмлаш ўтказилди. 
2023 йил 4-чоракда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун 69609 доза вакцина олиб келинди ва бустер доза сифатида қайта эмлаш ишлари олиб борилди.
Грипп ва ЎРВИ мавсуми бошланиши мунособати билан мактаб ўқитувчилари, давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари ва тарбияланувчилари, тиббиёт ходимларини  гриппга қарши эмлаш учун 11002 доза грипп вакцинаси олиб келинди ва эмлаш ишлари ўтказилди. 8000 доза қўшимча қизамиқ вакцинаси олиб келиниб бугунги кунгача 7240 нафар кишида эмлаш ишлари ўтказилди.
Туманда 2023 йил 4 чоракда ўта     хавфли юқумли касалликлар қайд этилмади. 2023 йил 4 чоракда 518  ҳолат ҳайвонлардан жароҳат олган фуқаролар ҳисобга олиниб, 100% барчасига антирабик ёрдам кўрсатилди ва касалликнинг олди олинди. Ветеринария, Ободонлаштириш бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими,  туман тиббиёт бирлашмаси ва Санэпидқўмита туман бўлими ҳамкорликда қутуриш, крим-конго геморрагик иситмаси ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олишга қаратилган ўқув машғулотлари, семинар тадбирлари ташкил қилинди.
Қўтир, трихофтия, ўткир юқумли ичак касалликлари, шифохона ичи инфекциялари ўтган йилга нисбатан камайиш кузатилди. 
Бугунги кунда вирусли гепатит "А" касаллиги бўйича республикамизда эпидемик вазият кескинлашган. Жумладан, туманимизда ҳам касаллик 2022 йилнинг 4 чорагига нисбатан, 2023 йилнинг 4 чорагида 2,5 бараварга кўпайган. Касаллик Амир Темур, Пичоқчи, Оқдарё, Бобур, Авазали, Мустақиллик, Темирак, Янгиравот, Янгиқишлоқ, Кумушкент МФЙ ҳудудларида кўплаб қайд этилди. 
Аниқланган юқумли касалликлар ўчоқларида, ижтимоий соҳа объектларида касалликни олдини олишга қаратилган барча профилактик тадбирлар зудлик билан ташкил этилди. Жумладан, дезинфекция, дезинсекция тадбирлари ўз вақтида амалга оширилди. 
Юқумли касаллик ўчоқларида 3417 та, профилактик мақсадида 6000 дан ортиқ хонадонларда, 145 та уйлардаги шахсий мактабгача таълим муассасаларида,        9 та давлат шерикчилик МТМ, 30 та давлат МТМларида зарарсизлаш ишлари ўтказилди.
Касаллик кўпайган ҳудудларда жумладан:
Амир Темур МФЙ да - 820 та хонадонда;
Пичоқчи МФЙда - 810 та хонадонда;
Темрак  МФЙда - 560 та хонадонда;
Янгиравот МФЙда - 450 та хона-     донда;
Оқдарё МФЙда - 510 та хонадонда;
Суғончи МФЙда - 710 та хонадонда;
Турон МФЙда - 350 та хонадонда; 
Янгиқўрғон МФЙ - 700 та хонадонда;
Олчинтепа МФЙ - 710 та хонадонда; 
Кумушкент МФЙ - 380 та.
Жами 6000 дан ортиқ хонадонларда бир маротабалик профилактик зарарсизлаш ишлари ўтказилди. Касаллик кўпайган маҳаллаларда  Санэпидқўмита туман бўлимининг тарғибот гуруҳи доимий иш олиб бориши ташкил этилди ва давом эттирилмокда. Олиб борилган барча турдаги профилактик тадбирлар натижасида касалликни ўчоқли тарзда тус олишининг олди олинди.
Вирусли гепатит "А" касаллиги кўп қайд қилинган 10 та мактабгача таълим ташкилотларида, 3 та мактабларда карантин тадбирлари ташкил этилди.  
Аҳолининг санитария маданиятини ошириш соғлом турмуш тарзини,  тўғри овқатланишни тарғиб қилиш, аҳоли хонадонларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш мақсадида "Маҳаллабай" ишлаш тизими ташкил қилинди. Тумандаги 36 та маҳаллага масъул ходимлар бириктирилди. Алоҳида гуруҳлар ташкил этилиб, график асосида хонадонларда ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида 2400 дан ортиқ хонадонларда аниқланган гигиеник қоидалар бузилишлари жойида бартараф этилди. 4000 дан зиёд хонадонларда истеъмол суви манбалари (қўл крантлари)да профилактик зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш ва назоратлар жараёнида истеъмол суви, ташқи муҳит, озиқ-овқат маҳсулотлари лаборатория таҳлилларидан ўтказилди. Жумладан, 2358 та (66) ичимлик суви, 197 та (2) очиқ сув, 204 та тупроқ, 740 та гўшт маҳсулотлари, 1204 та мева-сабзавот маҳсулотлари, 220 та сут маҳсулотлари, 70 та кондитер маҳсулотлари ва 585 та ош тузи намуналари санитария-гигиеник лабораторияда, 2358 та ичимлик суви, 197 та очик сув, 204 та тупроқ, 1133 та озиқ-овқат маҳсулотлари ва ташқи муҳитдан олинган 3184 та суртма намуналари бактериологик лабораторияда таҳлилдан ўтказилди. Ўтказилган таҳлиллар натижасида 28 кг гўшт маҳсулотлари, 60 литр сут маҳсулотлари, 110 кг мева сабзавот маҳсулотлари, 19 кг кондитер маҳсулотлари ва 150 кг ош тузи маҳсулотлари тегишли тартибда истеъмолдан олинди.
Паразиталогия лабораториясида паразитар касалликларни аниқлаш мақсадида:
445 нафар озиқ-овқат ва савдо ташкилотларида ишловчи ходимлар;
11268 нафар мактаб ўқувчилари;
1220 нафар мактабгача таълим муассаса ходимлари;
2653 нафар мактабгача таълим муассаса тарбияланувчилари;
2060 нафар уюшмаган аҳоли;
2974 нафар мактаб ўқитувчилари.
Жами 20618 нафар шахслар лаборатория текширувидан ўтказилди. Шулардан 981 та (6,5%)да паразиталогик гижжалар аниқланди. Барча гижжа аниқланганларда гижжадан соғломлаштириш тадбирлари олиб борилиб, профилактик тарзда соғломлаштириш дори воситалари берилди. 
Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида ўтказилган назорат текширувлари:
*Мавжуд назорат остидаги давлат ташкилотларида 139 та режали текширувлар ўтказилди. Аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан 124 нафар шахсга нисбатан 12188000 сўм микдорида маъмурий жарима қўлланилган. Иш фаолияти вақтинча тўхтатилган объектлар сони 11 тани ташкил этади.
Ўтказилган профилактик тадбирлар:
*       бозорларда - 22 та;
*       озиқ-овқат дўконларида - 410 та;
*       умумий овқатланиш корхоналарида - 320 та;
*       халқ хўжалик объектларида - 210 та тарғибот ва ташвиқот профилактик тадбирлари олиб борилган.
2023 йил 4-чоракда жисмоний ва юридик шахслардан 26 та ариза ва мурожаатлар тушган. Мурожаатлардаги 26 та ариза ўз вақтида ўрганиб чиқилган ва ижобий ҳал қилинган.
Б.Маркаев,
туман Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат 
хавфсизлиги бўлими бошлиғи.