КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШ ТАРИХИ

1990 йил 20 июнда ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини

 ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан

иборат конституциявий комиссия тузди.

Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган: 

1. Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;

2. Сиёсатшунослик ва бошқарув   институтининг концепцияси;

3. Президент девони юридик бўлими концепцияси.

Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.

Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.

1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.

Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.

Шундай қилиб, ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди.

ўзбекистон Республикаси тарихида қабул қилинган конституциялар:

1. ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда қабул қилинган Туркистон АССРнинг Конституциясидир. Бундан ташқари ўша пайтларда Бухоро халқ совет Республикасининг 1920 йилдаги, Хоразм ХСРнинг 1920 ва 1923 йиллардаги конституциялари ҳам қабул қилинган. 

2. 1927 йил;

3. 1937 йил 14 февраль;

4. 1978 йил 19 апрель;

5. 1992 йил 8 декабрь.