ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Бугунги кунда Республикамизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, халқимиз яшаш шароитини яхшилаш мақсадида ҳукуматнинг қатор қонун, қарор, фармон ва фармойишлари қабул қилинмоқда. Барча соҳалар каби шаҳарсозлик соҳасида ҳам кескин бурилиш ясалиши натижасида Республиканинг барча минтақаларида кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Кўплаб аҳоли яшаш уйлари, жамоат бино ва иншоотлари, ишлаб чиқариш объектлари барпо этилмоқда. Шундай экан, барчамиз қурилишларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмоғимиз даркор. Биноларда ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақланиши, ёнғинга қарши тўсиқларнинг барпо этилиши, қурилиш ашёларини тўғри танланиши, бино ва иншоотларнинг ёнғинга бардошлилик даражаси ва ёнғинга қарши отцекларнинг мавжудлиги, бино ва хоналарда тутун ҳайдаш тизимини борлиги, томлар ва том ёпмаларнинг тўғри танланиши, ёнғинга қарши ташқи сув таъминотининг мавжудлиги, биноларнинг ички сув таъминоти, электр симларини монтаж қилиш қоидаларига амал қилиниши, ёнғинга қарши автоматик воситаларнинг мавжудлиги бугунги кунда қураётган бино ва иншоотларимизни жаҳон стандартларига мос келишини таъминловчи муҳим омиллари ҳисобланади.                                                                                                                                                                                                                              
Н.ВОҲИДОВ,
тумани Фавқулодда вазиятлар
бўлими норматив-техник бўлинмаси 
бошлиғи, катта лейтенант.                                                                  
Мавзуга оид: