АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ВАҚТНИНГ НОЗИК ЖИҲАТЛАРИ

Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказиш тадбирини амалга оширишга одатда 10 кундан 60 кунгача бўлган давр талаб этилади. Бу тадбир бир неча кун давомида ўтказилса ҳам маълумотлар аниқ бир вақтда - кўпинча аҳолини рўйхатга олиш биринчи кунининг бошланиш соатидаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.
Масалан, чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин туғилган бўлса, у аҳоли рўйхатига киритилмайди. Лекин кимдир бу аниқ нозик муддатда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли рўйхатига киритилади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичлар белгиланган. Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Мамлакатимизда, умуман ҳар бир маъмурий ҳудудда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғишдан иборат.
Аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу - ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала. Турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддати тугаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объ-ектларини қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Яъни, бу билан республиканинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.
Туман статистика булими.
Мавзуга оид: