МУАММО ҲАЛ ҚИЛИНДИ

"Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойили бугунги кунда солиқ идораларининг фаолиятидаги асосий йўналишга айланди.
Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Солиқ тўловчининг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида туманимизда рўйхатдан ўтган Чорбоғ-2 МФЙ, Барака массивида жойлашган ООО "Нази Пласт" бизнес сервис мурожаатига асосан ўрганилганда фаолияти замонавий уйлар қурилишига бетон плита ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Жамият раҳбари Шамсиев ўуломжон билан суҳбат ўтказганимизда, бугунги кунда бу ерда 30 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилаётганлигини, келажакда газаблок маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб қўшимча ишчи ўринлари яратилишини айтди. Ҳозирда электр тармоқларида қисман узилиш бўлаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Бу мурожаат тегишли ташкилотлар билан биргаликда жо-йида ижобий ҳал қилиб берилди.
З. ҲАЙИТОВ,
туман ДСИ «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» шўъбаси бош инспектори.
Мавзуга оид: