ШАХСИЙ ФИКР "ЎҚУВ МАРКАЗИ" КЕРАКМИ?
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлод тарбиясига, уларни олий ўқув юртларига жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Шу боисдан ҳам ёш йигит-қизларимизнинг илм-фанни ўрганиш ва ўзлари севган касб-ҳунарни эгаллашга бўлган қизиқишлари ортиб бораётганлиги қувончлидир.
Минг афсуски, кўпгина мактаб ўқувчилари ўзларига керак бўлган билимни ўзи таҳсил олаётган таълим даргоҳидан эмас, балки "Ўқув марказ"ларидан олишаётганлиги айни ҳақиқат. ОТМга кирмоқчи бўлган битирувчиларнинг қай биридан сўраманг, у албатта туман, вилоят марказида фаолият кўрсатаётган ўқув марказларига қатнаётганлигини билдиради. Бу яхши албатта. Ўқувчи қанча кўп ўқиса, ўз устида ишласа, билим даражаси ошади. Лекин бизни бошқа саволлар қизиқтиради: Мактабда билимли ўқитувчилар йўқми? Ёки ўқитувчи ўқувчига етарли даражада билим бера олмаяптими?
Тумандаги 52-мактабда икки ўқув йилидан буён битирувчиларнинг қарийб 100 фоизга яқини ОТМларга жалб қилиниб, мазкур таълим маскани нафақат туманда, балки вилоят ва республика миқёсида ҳам пешқадамлик қилмоқда. Бу эса мактабда фаолият кўрсатаётган педагоглар жамоасининг улкан ютуғидир. Ушбу мактаб ўқувчилари ўзларининг устозларидан олган билими билан олий ўқув юртларига кириб кетишмоқда.
Хўш, тумандаги мавжуд ўқув марказларида кимлар фаолият юритмоқда? Ўқув марказларининг аксариятида туманимиз ўқитувчилари машғулот ўтишади. Ўқувчиларнинг ҳар бир фан бўйича ўртача ойлик тўлови 300-400 сўмданга тўғри келади. Ана энди ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг. Учта фан учун ўқувчи ҳар ойда 1000-1.200 сўм тўлов тўлайди. Ўқитувчи эса мактабдаги дарсига қўшимча равишда репетитор сифатида ойлик маошга эга бўлмоқда. Ўқитувчининг бу фаолиятини қораламоқчи эмасмиз, асло. Лекин, уларнинг бу хатти-ҳаракати мактаб ўқитувчисининг обрў-эътибори пасайишига, қолаверса, мактаб ва ўқув маркази ўртасидаги тафовутнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмайдими?
Шундай экан, мактабдаги ҳар бир ўқитувчи дарсдан сўнг ўз фани бўйича фан тўгаракларини, репетиторлик гуруҳларини ташкил этса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Негаки, ўқувчи дарсда ўзлаштира олмаган мавзуларини дарсдан сўнг фан тўгаракларида чуқурроқ ўрганади. Турли хил байрам тадбирларида, беллашувларда фаол иштирок этади ва ўқувчининг фанга бўлган қизиқиши, меҳр-муҳаббати уйғонади. Асосийси, ўқувчи дарсдан сўнг, ўқув марказига қараб югурмайди.
ШУКРОНА

Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05