ТУМАНДОШИМИЗ "ТАҚДИМОТ-2022" ҒОЛИБИ

Яқинда "Тақдимот - 2022" Республика канали томонидан эълон қилинган "Маҳмудхўжа Беҳбудий", "Зукко ўқитувчи" танловларида Комила Қиличеванинг ижодий ишлари муносиб баҳоланиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
- "Тақдимот - 2022" Республика канали томонидан эълон қилинган танловлар ўқувчи-ёшлар орасида миллий мусиқа меросимизни кенг тарғиб этиш, ёшларнинг мусиқа фани дарслигига қизиқишларини ошириш ҳамда миллий рақс ҳаракатларини ўргатиш билан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди 27-мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Комила Қиличева. - Бу танловда икки йилдан буён ўзимнинг ижодий ишларим билан фаол қатнашиб келаман. Уч марта "Тақдимот" канали ғолибига айландим. Мақсадим ўз ишларимни республика миқёсида оммалаштириш ва бошқа касбдошларим билан ўзаро тажриба алмашишдан иборатдир.
Ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлган, ёшларга мусиқа сир-асрорларини ўргатишда бор билим ва тажрибасини ишга солиб, туман, вилоят миқёсидаги барча танлов ва тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган мусиқа ўқитувчиси Комила Қиличеванинг меҳнатлари муносиб тақдирланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланди. Тажрибали устознинг ёшлар ўртасида миллий рақс сирларини кенг тарғиб этишда кўрсатаётган фидойилиги ва ташаббускорлиги йўлидаги эзгу ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз.
С. ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38