ФИРИБГАРНИНГ СИРИ ФОШ ЭТИЛДИ

Шунингдек, Н.Азимов ўз ишини белгиланган тартиб асосида ҳужжатлаштириш мақсадида "Қишлоқ хўжалиги, милиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг 10-иловасига мувофиқ ТМ-1 шаклидаги №11887-сонли маълумотноманинг 1-бандига "Taqiqqa olinmagan" ёзувини киритиб, имзо ва муҳр билан тасдиқлаб нотариал идорага тақдим қилади. Ўзи тайёрлаган ушбу ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб, улардан фойдаланиши натижасида банк билан уч томонлама гаров шартномаси тузилишига эришади. Фирибгар ва товламачилик йўли билан у банкдан жами 400.000.000 сўм кредит маблағларини олишга эришади.
Бундан ташқари, судланувчи Н.Азимов, 2019 йил 11 апрелдаги тузилган лизинг шартномасига кўра давлат рақам белгили ғалла ўриш комбайнига 24.05.2021 йилда расмий ҳужжат ҳисобланган техник паспортни ҳам сохталаштиради. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, "Infin Bank" АТБ Самарқанд филиалига тақдим этиб, ушбу комбайн-ни гаровга қўйиб, банкдан жами 400.000.000 сўм кредит маблағларини олишга эришади. 25.06.2021 йилда Bank АТБ ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, кредит олиш мақсадли айланма маблағларини тўлдириш айнан Paynet хизматини кўрсатиш белгиланган бўлишига қарамасдан, кредит маблағларини "Paynet" хизмати орқали ўзининг ва танишларининг банк пластик карталарига турли миқдорда бўлиб-бўлиб ўтказади. Унга ишониб топширилган 239.578.944 сўм миқдоридаги пулларни растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборади. Бунинг оқибатида кредит қарздорлигини ўз вақтида сўндирмасдан, "Infin Bank" АТБ Самарқанд филиали манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказади.
Судланувчи Нарзулла Азимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддаларига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
А. Охунжонов,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма прокурори.
Р.ВАҲОБОВ,
туман прокурори ёрдамчиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00