Долзарб мавзу МАШИНАНИ ҚАЕРДА ЮВИШ КЕРАК?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида машинасини ичимлик суви билан юваётган фуқарога бир миллион сўмдан зиёд жарима солинганлиги ҳақидаги хабарларни ўқидик. Бундан бир қанча вақт муқаддам Адлия вазирлиги томонидан сувни тежаш мақсадида уни исроф қилаётган фуқароларга нисбатан жарима қўлланиши ҳақида хабарлар берилган эди. Шундай савол туғилади. Ҳозир Республикамизнинг барча трасса йўлларининг икки томонида ҳам машина ювадиган махсус жойлар тўлиб-тошиб ётибдику. Нега энди айнан янги қонун Тошкент шаҳрида қўлланиши керак? Тўғри буни тушунамиз. Пойтахт бўлгандан кейин барча янги қонунга амал қилиши ва уни бажариши шарт. Аммо қонун чиқаришдан олдин уни халққа тушунтириш керакми? ТВ каналлар орқали ранг-баранг кўринишда сувни тежаш ҳақида видеороликлар чиқарилса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди? Бу видеороликларда сувни исроф қилаётган ва машинасини юваётган фуқароларга жарима солинаётганлиги тўғрисида лавҳа намойиш этилса ҳар бир киши бундан тегишли хулоса чиқариб оларди-ку. Кўча куйда юрганимизда ҳозирги кеча кундузда ҳам ичимлик сувидан фойдаланиб катта кўчаларнинг ёқасида машиналарни юваётган юртдошларимизни кўраяпмиз. Жарима солмасдан олдин уларни ҳам огоҳлантириш керакку ахир. Ўзи шундоқ ҳам ҳайдовчиларга жарима солиб асабини бузиш ҳоллари борган сари кўпайиб бораётганлиги бор гап. Шундай экан, жарима солишдан олдин халқни огоҳ қилиш ниҳоятда муҳим, жаноб мутасаддилар!
Ҳа айтганча, машинамиз чанг бўлса қаерда ювишимиз керак? Бу саволга ҳам аниқ жавоб бериш лозим эмасми?
Мавзуга оид: