Бизни ўйлантираётган муаммолар ХУСУСИЙ ТИББИЙ МУАССАСАЛАР ЎЗИНИ ОҚЛАЙДИМИ?

Кейинги пайтларда давлатимиз томонидан давлат тиббиёт муассасаларига алоҳида эътибор қаратишлари билан бир қаторда хусусий тиббиётни ривожлантиришга ҳам аҳамият бераётганлигини ҳар қадамда кўриб турибмиз. Қаерга борманг, хусусий даволаш муассасаларнинг сони кундан-кунга ошиб бораяпти. Биргина туманимиз мисолида ҳам бунинг гувоҳи бўлаяпмиз. Лойишда ўнлаб хусусий шифохоналар мавжуд. Уларда ўз соҳасининг билимдонлари бўлган шифокорлар фаолият кўрсатаётганлиги сир эмас. Кўпчилигимиз давлат тиббиёт муассасалари билан хусусий даволаш шифохоналарининг фарқига боряпмиз. Сабаби, хусусий муассасаларда муомала маданияти юксак бўлиб, даволашга ҳам алоҳида эътибор беришаётганлиги сир эмас. Аслида эса давлат шифохонларида ҳам муомала маданияти ва даволаш ишлари ҳам юқори савияда бўлиши лозим. Кузатишлардан шу нарса маълум бўлаяптики, давлат шифохонасида меҳнат қилаётган аксарият шифокорларимиз хусусий муассасаларда ҳам ўз фаолиятини давом эттиришаяпти. Бунинг асосий сабаби, хусусийларда давлатга қараганда кўпроқ маош олишади. Бунинг учун эса давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларининг ойликлари янада оширилиши талаб этилади. Агар мана шу иш амалга ошса, давлат тиббиёт муассасаларида ҳам шифокорларимиз томонидан даволаш ишларига алоҳида эътибор берилган бўлармиди?

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05