Божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши бўйича раҳбарият томонидан ходимларга доимий кўрсатмалар бериб борилади.

Йиғилишда бошқарманинг Шахсий хавфсизлик шуъбаси катта тезкор вакили Р.Акбаров сўзга чиқиб, ходимларга Божхона қўмитасининг “Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талабларини эслатиб ўтди.
Шунингдек, ходимларга хизмат фаолияти давомида хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан бажаришлари, жамоат тартибига роия этишлари ҳамда ножўя хатти-ҳаракатлар содир этмасликлари ўқтирилди.
Ходимларга тизимда коррупцияни олидини олиш ва унинг салбий оқибатларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36