Балиқчиликка кенг йўл

- 1993 йилдан буён балиқлар билан тиллашиб келаман. Асосан хўжалигимиз уруғчиликка мослаштирилган. Маҳаллий лаққа, оқ ва қора Амур, Толстолоб, Судак ва оқ Дўнгпешона ҳамда Тиляпия балиқларини етиштириб келамиз, - дейди фермер хўжалиги раиси Азизхон Нарзуллаев. - Республикамизнинг барча вилоятларига, асосан Қашқадарё, Бухоро бўйлаб балиқ уруғларини етказиб берамиз. Ўтган йили 100 млн. даромад олишга муваффақ бўлдик. Албатта фойда ортида машаққатли меҳнат ҳам бор. Ёзнинг иссиғи ва қишнинг совуғига чидаймиз, буни фақат меҳнат билан енгиб ўтамиз.
Ҳозир хўжаликда иш қайнаган вақти. Она балиқларга дори-дармон бериш ва шу билан бирга озиқлантириш жараёни қизғин давом этмоқда. Фермер хўжалигида 6 нафар киши доимий иш билан банд этилган.
Меҳнат қилган инсон доимо элда улуғланади. Фермер хўжалиги раиси бир неча бор туман ва вилоят ҳокимликлари томонидан муносиб рағбатлантирилган. Фермер хўжалиги раиси айниқса, "Ташаббус" кўрик-танловининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этганлигини мамнуният билан тилга олади. Бу каби тинимсиз меҳнат келгусида оиладаги фарзандларининг тинч-тотув ва бахтли яшаши учун эканлигини яширмайди.
Шунингдек, турмуш ўртоғи ҳам балиқ ва балиқ маҳсулотлари сақланадиган, озиқлантирадиган мосламалар, улар учун зарур бўладиган матолар тикишда яқиндан ёрдам бериб келади. Умуман айтганда, тадбиркор оиланинг ҳар бири берилган қимматли дақиқадан самарали фойдаланиб, эртанги кунга ишонч билан ҳаракат қилишаётир.
С.ИБРАГИМОВ.
Суратда: Фермер Азизхон
Нарзуллаев иш устида.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36