НОСОЗ МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНМАНГ!

Аксарият ҳолларда юртдошларимизнинг маиший газ баллонлардан фойдаланишда зарур билимга эга бўлмай, синовдан ўтмаган ёки ташқи қисми яроқсиз бўлган ҳолда фойдаланиш, турли иситиш ёки қўлбола иситиш мосламаларига уланиб қўлланилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини инкор этиб фойдаланиши натижасида инсонларни тўпланган газ чақнашидан куйиш, тан жароҳати олиши, бевақт ҳаётдан кўз юмишига олиб келмоқда. 
Бу ҳолатларни олдини олиш мақсадида туман Ёнғин Хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан ўзига бириктирилган аҳоли   пунктларида маиший газ баллонларидан тўғри фойдаланиш, уни қаердан олиш борасида аҳолига маълумот, эълонлар етказилмоқда. Қолаверса, тарғибот ишлари радио тармоқлар орқали мурожаатлар барча савдо мажмуалари, деҳқон бозорлари ва маҳаллаларда, юртдошларимиз ўртасида доимий равишда амалга оширилмоқда.  
Аммо аҳолининг бу тарғибот ишларига эътибор қаратмай, турли хилдаги иситиш воситаларидан фойдаланиши кузатилмоқда. Бу эса аксарият хонадонларда маиший газ баллонларни келтириб, мумкин бўлмаса-да, уй ичига ўрнатиши, резина ичак ёки турли қувурлар билан иситиш ускуналарига улаш, боғланиш жойларининг совун кўпиги билан текширилмай, маиший газ баллондан газ суюқлигини сизиб чиқиб, хона сатҳида тўпланиб қолиши,  газ ҳидини сезмаган ҳолда гугурт чақиш, электр чироғини ёқиш натижасида қисқа муддатли чақнаш содир бўлиб, инсонларни бир лаҳзада куйиш, тан жароҳати олиши, уйнинг дераза ромларининг ўрнидан отилиб чиқиб кетиши билан кузатилмоқда. Айрим ҳолларда эса ёнғин ёки йирик талофат, инсонларни бевақт ҳаётдан кўз юмишига ҳам олиб келмоқда.
Аҳоли хонадонларида маиший газ баллонлардан фойдаланишда  фақатгина "Марказгазтаъминот" Унитар корхонаси, туманларда жойлашган туман газ идораси қошидаги шахобчалардан олиш, мутахассис томонидан ўрнатилиши, хона ичида ўрнатмаслик, ошхонадан 5 метр узоқликда, ҳовлида махсус темир қути ичига жойлаштириб, боғланиш жойларини махсус қувурлар орқали хомут билан бириктириб, газ чиқмаслигини текшириб ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади.  Маиший газ баллонларни темир қути ичига боғлагичлар билан ўрнатиб, ундан иссиқ кунлари тараладиган ҳидни ҳаво сўрувчи қувур ўрнатиб, 4-5 метр баландга сўргични йуналтириш лозим. Ундан фойдаланишда эса ўта эҳтиёткорлик муҳимдир.
Бозор, хўжалик дўконларида сотилаётган, давлат стандартларига мос бўлмаган, ўзбек тилида фойдаланиш бўйича тавсияномаси бўлмаган маиший газ баллонлари, иситиш мосламалари, айниқса, маиший газ баллонга уланадиган очиқ сетка туридаги иситгичлардан фойдаланмаслик талаб этилади. 
Ўтин ёқиладиган печларда кўмир ёқманг. Иситиш печлари мўриларини уй томидан 1 метр баланд чиқариб, уларни доимо қурумдан тозалаб туришни унутманг.
Хонада газ ҳидини сезсангиз, деразаларни очиб, хонани шамоллатинг. Электр чироғини ёқманг, ёниқ турганини ўчирманг.
Ёш болаларни, кекса инсонларни ёлғиз қолдирманг ва уларга газ, электр ускуналаридан фойдаланишни буюрманг.
Юқорида қайд этилган талаблар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этсангиз, хонадонингизда ёнғинларни олдини олган бўласиз.

З.ХОЛМОНОВ,

                                                                     туман ФВБ П ва НБ 

инспектори, лейтенант.  

Мавзуга оид: