Ғазалхонлик анжумани

Жорий йилнинг 8 февраль куни туман маданият уйида умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ташаббуси билан ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад
Бобур таваллуд кунига
бағишланган мактаблараро ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди. Ёш ғазалхон иштирокчилар учун танлов асосида
ташкил этилган ижодий 
кечани ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Ойгул Маматова бошқариб борди. Ғазалхонлик кечасида 
Республика маънавият ва 
маърифат маркази туман бўлимининг раҳбари Бунёд Ашуров ҳамда туманимиз мактабларининг фаол тарғиботчилари, она тили ва 
адабиёт, мусиқа фанлари ўқитувчилари иштирок этдилар.
ўазалхонлик кечаси туман маданият уйининг "Тарона" ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоасининг Навоий ва Бобур ғазаллари
билан айтиладиган дилрабо қўшиқлари билан бошланди.      
Танловнинг биринчи шарти - Навоий ва Бобур ғазалларини ифодали ўқиш маҳорати бўйича 48-мактаб ўқувчиси Абдулакимова 
Чеҳрона, 7-мактаб ўқувчиси Нарзуллаева Сарвиноз, 54-мактаб ўқувчиси Суннатуллаева Маржона, 53-мактаб ўқувчиси Эшмаматова Маржона, 45-мактаб ўқувчиси Саҳаддинова Ширинбонуларнинг ғазалларни ёддан, ифодали ўқиш, талаффуз этиш, миллий руҳ, оҳанг ва либос 
кўринишлари, ҳаракат имиджи маҳоратлариниҳайъат аъзолари юксак баҳоладилар.          
Ғазалхонлик танловининг Навоий ҳамда Бобур ғазалларига назира ва мухаммас боғлаш шартида 7-мактаб ўқувчиси Илашев
Камолхон, 41-мактаб ўқувчиси Ваҳобова Шаҳзода,15-мактаб ўқувчи-си Қурбонова Дурдоналар энг юқори натижаларга эришиб, мумтоз адабиётимизни, шеъриятнинг назира ва мухаммас боғлаш 
жанрини мукаммал ўрганаётганликларини ҳамда ўзларининг ижодий маҳоратлари шеърдан-шеърга юксалиб бораётганлигини намоён этдилар.
Туман ижодкорларининг ғазалхонлик кечасида барчанинг диққат-эътиборини тортган, дилларга мусиқий ором бағишлаган, танловнинг учинчи шарти - устоз шоирларимизнинг ғазаллари билан
айтилган ашулалар иштирокчилар дилини ўзига ром этди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг "Айлагач" радифли ғазалини 39-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Умарова Зиёдахон ўзининг ёқимли овози билан моҳирона ижро этди. 12-мактаб ўқувчиси Эркинов Сардорбек ҳамда 
  16-актаб ўқувчиси Тиркашев Меҳрожхонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни мусиқалар
жўрлигида ижро этдилар ва майин хиргойилар қилиб ғазалхон тингловчиларнинг кайфиятларини хушнуд этдилар. Ижод ва шеърият шайдолари қўшиқлар оҳангига қўшилиб, қарсаклар билан олқишлаб
турдилар. Ёш ғазалхон хонандаларимизнинг ижрочилик истеъдоди ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди. 
"Энг ёш ғазалхонлар" номинацияси бўйича танловда иштирок этган 9-10 ёшли оилавий ғазалхонларимиз 47-мактаб ўқувчилари - Сардорбек ва Сарварбек Баҳодировлар ўзларининг ўткир зеҳнлилиги ҳамда талаффуз маҳоратлари учун энг юқори
баҳоларга мушарраф бўлдилар.    
Ғазалхонлик танлови учун пухта тайёргарлик кўрган ёш шогирдларимиздан Абдуллаева Ўғилбиби (22-мактаб), Шавкатова Малика 
(38-мактаб), Зокирова Дурдона (39-мактаб), Қиличева Хонзодахон  (39-мактаб), Собирова Умида (27-мактаб), Абдураҳмонова Мадина 
(57-мактаб), Аббосова Моҳинабону (39-мактаб), Раҳмонова Лайло  (44-мактаб), Паттиева Шабнам (36-мактаб), Файзуллаева Райҳона  
(52-мактаб), Усмонова Сурайё (13-мактаб), Собирова Маржонахон  (45-мактаб), Эшқулова Маржона (47-мактаб), Абдуолимова Жасмина
(24-мактаб), Шавкатова Жасмина (26-мактаб), Очилова Холида  (30-мактаб), Сулаймонова Шаҳризода (9-мактаб), Зопирова Райҳона 
(7-мактаб)лар ижодий кечада ўз маҳоратларини намоён этиб, фаол иштирок этдилар
Тадбир ниҳоясида мумтоз адабиётимиз намоёндалари ижодини ўрганиш ҳамда ғазалхонлик кечаларини янада давом эттириш тўғрисида
устоз ўқитувчилар ҳамда тарғиботчиларимиз ўз таклифларини билдиришди. 
Чарос ҚУРБОНОВА,
      45-мактабнинг ижодий-маданий масалалар
 бўйича тарғиботчиси.