Ўз.ТВ.га таклиф
Шахсий фикр
ТАНҚИДИЙ КЎРСАТУВЛАР НЕГА КАМ?
ЎзТВ каналларини кузатсангиз, танқидий-таҳлилий кўрсатувлар жуда кам эканлигини кўриш мумкин. Барча каналларда бир хил хабарлар. У ҳам бўлса автоҳалокатлар, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликлар бўйича соҳа ходимлари томонидан берилган маълумотлар берилади, холос. Хўш, жамиятимизда салбий ҳолатлар, муаммолар йўқми? Журналистик текширув, танқидий материаллар ва фельетонлар бирорта телеканалда берилмаяпти. Баъзи ҳолларда йўқ нарсани бор қилиб кўрсатадиган кўрсатувлар халқнинг ғашига тегаяпти. Бу борада ЎзТВ раҳбарлари ўйлаб кўришлари зарур.
Мавзуга оид: