ВАҚТ КАРВОНИ

Фурсат ўтиб кетди, вақт жуда бешафқат, деб зорланамиз. Аксинча, вақт жуда оқил ва доно. У ҳар бир сониясини бизнинг ҳаётимизга муҳрлаб қолдиради. Ҳатто ғафлатда - уйқуда ётганимизда ҳам тушларимизга кириб уйғотмоқчи бўлади. Фақат у ғамга чўмган пайтимизда кўз ёшимиз-ла, бахтиёр пайтимизда кулгумиз-ла атрофга сачраб кетади. Шундан биз уни ушлаб қололмаймиз. Бу бебаъҳо неъматдан айро тушгач, надомат чекамиз - "эсиз, эсиз ёшлигим, навқиронлигим", дея фарёд этамиз.
Меҳнатга муҳаббат вақтга ҳурматни юзага келтиради. Асрлардан асрларга етиб келаётган тарихий обидаларимиз жонажон юртимизнинг жамолини бугун дунёга кўз-кўз этаётгани бежиз эмас. Ахир улуғ зотлар ўз ҳунарлари ила вақтни тўхтатиб қолишди. Кўз нурлари, қалб қўрлари қасрларга муҳрланиб қолди. Бу ноёб бойликларни босқинчилар ташиб олиб кетолмади.
Беруний, ибн Сино, Ал Фаробий, Улуғбекдек буюк алломаларимиз бебаҳо билимларини китобларга жо этиб, бизларга қолдирди.
Ёшликни ўйин-кулгуга, енгил-елпи ҳавасларга алмашмай, илму ҳунар ўрганинг, шириндан-шакар азиз ўғил-қизларим, "Вақтинг кетди, нақдинг кетди", деб бекорга айтишмаган доно халқимиз.
Вақт карвони тўхтамас ҳеч ўтар-кетар,
ўайрат қилгил, сўнгги сафар вақти етар.
Йиққан давлатларинг қоларда кетар,
Эзгу ишларгина мангуга элтар.
Дилшода САИДОЛИМОВА.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00