Х И Ё Н А Т

Малоҳатсенга нима бўлдикўзларинг қизарибдийиғладингми, - деди Воҳид эшикдан кира солибдераза ёнида турган хотинига.

Йўғ-есизга шундай туюлгандирҲапиёз тўғраган эдим

У дастурхон ёзиб, чой келтирди. Воҳид кун бўйи далада ишлаб келганлиги учун очиққан эди, овқатдан бош кўтармади. Лекин, Малоҳатнинг иштаҳаси йўқ. Қаердан ҳам шу малака оширишга борди-ю, тинчлиги йўқолди. 

Малака оширишга борган кунининг эртасига қўшни областдан Карим исмли йигит билан танишди. У ҳам мактабда бошланғич синфларга дарс бераркан. Буни қаранг-ки, иккаласининг дунёқараши ўхшаш экан. Каримнинг самимийлиги, қўли очиқлиги Малоҳатга ёқиб тушди. Кино ва театрларга биргаликда боришди. 

Осмонда ой нур сочган, электр чироқларининг ранг-баранглиги кишига руҳ бағишлаган кеч кунларнинг бирида улар ресторанга киришди. Шампань виносидан Малоҳатнинг ёноқлари қизариб, кўзлари сузилди. Йигитнинг хушомадларидан эриб кетган жувон кўпроқ у билан суҳбатлашишга мойил эди. Сўнгра зиёфат Каримнинг хонасида давом этди. Магнитофондан ёқимли куй таралар, Малоҳат ўзини гўё боғи эрамда юргандек ҳис қиларди. 

- Қани Малоҳатхон, яқинроқ келинг-чи, - деди Карим икки пиёлага коньяк қуйиб. - Сизнинг соғлигингиз учун, келажагингиз учун олайлик. 

- Йўғ-е, энди ичмайман. Бошим оғрийди, илтимос, - деди Малоҳат.

- Нима деяпсиз, сизнинг соғлигингиз учун ичамиз. Нима, менга ишонмайсизми, майли, агар менинг сўзимни ерда қолдирсангиз, ихтиёр ўзингизда. - Карим шундай деб гўё хафа бўлгандай жойига ўтирди. 

- Майли, фақат бир илтимос, мени кўп ичишга мажбур қилмайсиз, бўптими?

Малоҳат қўлига пиёлани олиб, коньякни ярмигача ичди.

- Йўқ, буниси кетмайди, оқлаб берасиз. Ахир, сизнинг соғлигингиз учун ичяпмиз-ку, - Карим шундай деб пиёлани яна унга тутқазди.

Малоҳат кўзини юмиб, ичиб юборди. Ичди-ю, кўз олди қоронғилашиб, боши айлана бошлади. Каримнинг овози ҳам аллақандай узоқдан эшитилаётгандай туюлди. Куй-қўшиқ ҳамон авжга чиқарди. Малоҳат, беихтиёр бир томонга оға бошлади. Унинг ётгиси, ухлагиси келарди. Унинг бу ҳаракатларини кузатиб турган Карим келинг, бироз дам олинг, деб кроватга ётқизди. Бироздан сўнг ўзи ҳам унинг ёнига чўзилди. Жувон қаерда ётганлигини батамом унутди. 

Поездда келар экан, унинг кўз олдидан камгап, ювош эри ўтди. Уч йилдирки, ҳатто чертган эмас. Хотинини жуда ҳурмат қилади. Ҳатто, зиёфатларга бориб, кеч қайтганда ҳам индамайди. Эҳ, Воҳид ака нималар қилиб қўйдим мен. Энди қандай яшаймиз. Бу виждон азобига қандай чидайман. Уйга яқинлашган сари Малоҳатнинг хўрлиги келар, шу тобда бу ёруғ олам кўзига тор кўринарди. 

Воҳид ҳам Малоҳатнинг дугоналари ҳам ҳайрон. ўқишдан қайтиб шунча ўзгариб кетадими киши. Ҳамиша қувноқ юрадиган жувон шунчалик ўзгарадими? Биров билан дуруст гаплашмайди. Нуқул уҳ тортади. Воҳид сўраса, ўзим шундай деб жавоб беради. Лекин, эрининг юзига қарай олмайди. Кечалари ҳам уйқу йўқ. Ёнида ётган эрининг сочларини силаб, овоз чиқармай, йиғлайди. Ахир, қандай айтади, "мен сизга хиёнат қилдим" деб. Бу тарзда яшаб бўлмайди-ку. Воҳидни қанчалик севмасин, у билан яшашга ҳаққи йўқ. Ҳа, шундай, У қўлига ручка олиб, ёза бошлади. 

"Азизим, Воҳид ака, мен сизни ниҳоятда ҳурмат қиламан. Лекин, қанчалик сизни севмайин, шундай йўл тутишга қарор қилдим. Сиз мени кўкларга кўтардингиз, қўлимни совуқ сувга урдирмадингиз. Лекин мен сизни қадрлай олмадим. Мен сизга лойиқ эмасман. Чунки, сизга ўзингиздек пок, ҳалол аёл ёр бўлиши керак. Сиздан ажралиш қанчалик оғир бўлсада, мен шундай йўл тутишга мажбурман. Шундай қилмасам, бир умр виждон азобида яшайман. Сизни ҳам қийнаб қўяман. Мен сизга хиёнат қилиб қўйдим. Бунинг учун ўзимни асло кечирмайман. Илтимос, мени изламанг, мен учун афсусланманг, шундай қатъий қарорга келганлигим учун мени айбламанг.

Малоҳат".

Кечқурун Воҳид ишдан қайтиб, уйга кирди-ю, чироқ ёқилмаганлигини кўриб ҳайрон бўлди. Хотинини бир ёққа чиққандир, деб ўйлаб чироқни ёқди. Беихтиёр кўзи стол устида турган хатга тушди. Хатни ўқиди-ю, жаҳл билан ғижимлаб пойгакга улоқтирди. Сўнг эса бошини чангаллаганча стулга ўтириб қолди...


Йўлчи МУҲАММАДИЕВ.

Мавзуга оид: