Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Констиутциясининг 31-моддасининг мазмун моҳияти

Маълумки, мамлакатимизда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг бош 
мезони бўлиб келмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.
Мамлакатимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда белгиланган давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани амалда татбиқ этишдек эзгу мақсад мужассам экани ҳам айнан шуни тақозо этмоқда.
Айни вақтда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ салбий оқибатларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантиришни талаб этмоқда.
Қонунийликни мустаҳкамлашда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳар бир шахсда қонунларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантиришни кун тартибига энг асосий масала қилиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Констиутциясининг
 31-моддасида 
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқи” га эга эканлиги,
Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши,
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Мисол учун, турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кирганлиги учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилди. 
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 45-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. 
Самарқанд вилоят судининг жиноят 
ишлари бўйича судьяси О.Набиев
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё 
туман судининг раиси И.А.Дониёров
Мавзуга оид: