АГАР ҲАЁТ БЎСТОН БЎЛСА, БОҒБОН МУАЛЛИМ!

Устозларнинг меҳнатини бахтида кўраман. Ана шундай шарафли касбидан бахт топган устозларимиз кўплиги барчамизни хурсанд қилади. Бундай устозлар аввало ўз касбига садоқатидан элда азиз бўлишган. Оқдарё тумани Бобур маҳалласининг Жағолтой қишлоғидаги ўқитувчилар оиласининг ибрати
барчанинг эътибори ва эътирофидадир. 
Моҳир педагог, рус тили фанининг олий тоифали ӯқитувчиси Азима Аметова ҳамда турмуш ӯртоғи, тарих фани ӯқитувчиси Ғулом Ҳусановлар оиласини ҳурмат билан тилга олсак арзийди. Боиси, бу устозлар аввало ёш авлодга чуқур таълим беришдаги самарали меҳнатлари туфайли ҳам қаерда ишлашмасин ўша манзилгоҳларда ҳурмат-эътибор қозонишди. Айни пайтда устозларимиз Сурхондарё вилояти Узун туманининг олис ҳудудида жойлашган "Боботоғ" маҳалласига қарашли 41-умумтаълим мактабида меҳнат фаолиятларини давом эттиришмоқдалар. Яқинда Азима муаллима томонидан ушбу мактабда "Бизнинг Сайёрамиз" "Наша Планета" мавзусида жуда қизиқарли бўлган тадбирни ӯтказди. 
Тадбирда ўқувчилар фаол қатнашиб, тил билиш имкониятларини яна бир бор намоён этишди.
Умуман айтганда, ўз фанининг ҳақиқий билимдони бўлган ўқитувчилар ҳар жойда қадр топаётганликларини албатта мазкур  устозларнинг оиласи мисолида кўриб турибмиз. Устозларимизнинг машаққатли ва шарафли меҳнат фаолиятларига ҳамиша омадлар тилаб қоламиз!