ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИДАН

Илмлар маконига,
Китоблар дўконига,
Саргузаштлар онига,
Тушиб қолдим дўстларим.
Гўзал экан бу олам,
Билимлари чароғон.
Энг яқин дўст китобдир,
Элтар йўли офтобдир.
Очиб варақлаб ўқинг,
Ташламанг уни зинҳор,
Дейдилар ахир дўстим,
Ўрганганга толе ёр.
ВАТАН
Уммон бўлиб тошайлик,
Юлдузларга етайлик,
Ўзбекистон қаддини,
Кўкларга кўтарайлик.
Шу Ватан бизникидир,
Ҳар қарич еру, осмон.
Омон бўлсин Ватаним.
Етмасин асло зиён.
ўанимларнинг кўзидан,
Асрайлик севиб жондан.
Ташлаймиз дадил қадам,
Бағрида ўсиб шодон.
УСТОЗИМ
Мактаб томон отланиб,
Бордим роса шодланиб.
Қўлимдан тутиб маҳкам,
Билим берди мустаҳкам.
Устозимга минг таъзим.
Илмга хўп чорлаган.
Ўқиш, ёзиш ўргатиб,
Офтоб мисол порлаган.
Одина НОРБЕКОВА.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Халқ таълими
- 29 дек, 15:51