Миннатдормиз сиздан, юртимиз посбонлари!

Ватан - ҳар бир қарич ери азиз, қадрдон ва жонажон маскан! Юртнинг асл ўғлонлари - Ватан ҳимоячиларининг ўз оромларидан кечиб, ана шу қутлуғ маскан сарҳадларини сергаклик билан ҳимоя қилаётганликлари туфайли бугун ҳаётимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кўнгиллар хотиржам. Шу боисдан ҳам 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунини мамлакатимизда ҳар йили байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.
Ватан ҳимоячилари! Ўзбекистонни ўзига Ватан деб билган ҳар бир инсон ҳар қандай ҳолатда унинг ҳимоячисидир. У ёшми, қарими, эркакми, аёлми  бунинг фарқи  йўқ. Ватан ҳимоячиси - бу биринчи галда ўз оиласининг, маҳалласининг, қишлоғи ва шаҳарининг, бутун юртининг ҳимоячисидир. Бугунги кунда ҳар қандай вазиятда ҳам ҳушёр туриб, ўзининг билими, кучини сафарбар этиб, уйқудан қолиб чегараларимиз тинчлигини қўриқлаётган, Миллий Армиямиз сафида хизмат қилаётган йигит ва қизларимизни, ўз фарзандларини юрт корига ярайдиган, Она тупроғини асраб-авайлайдиган, Ватанига муҳаббат руҳида тарбиялаётган оналарни, Иккинчи жаҳон урушида қон кечиб, бугунги кунимиз тинчлигини асраб-авайлаган ота-боболаримизни, замонавий дунё таҳликалари ва таҳдидларидан Ўзбекистонни ҳимоя қилаётган барча юртдошларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз. Барчангизга соғлик, тинчлик, фаровонлик тилаб, тинчлигимиз ва осойишта ҳаётимиз муҳофазаси учун Сизларга миннатдорчилик билдириб қоламан.
Шаҳло НУРМУРОДОВА,
                      56-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
Мавзуга оид: