Лойиш истироҳат боғи

Газетада босилгач...


ЯРОҚСИЗ АТТРАКЦИОНЛАР ЎРНАТИЛИШИГА 

ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Яқинда ижтимоий тармоқларда туман Истироҳат боғида тадбиркор томонидан яроқсиз ат-тракцион ўрнатилаётганлиги ва ҳолатни ўрганиш учун борган "Oқдарё овози" газетаси мухбирларига тадбиркор томонидан қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақидаги "Лойиш Истироҳат боғида нима гап?" ёхуд "Эгачим эрга тегди, эскиси менга тегди"ми? сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинган эди. 

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ва муаммони бартараф этиш мақсадида шахсан туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов томонидан ўрганиш олиб борилди. Туман ҳокими дастлаб "Оқдарё овози" газетаси бош муҳаррири Й.Муҳаммадиев иштирокида Истироҳат боғида тадбиркор томонидан аттракционларни ўрнатиш бўйича олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларини ҳамда янги ташкил этилаётган музейни кўздан кечирди. Шундан сўнг туман ҳокимлигида туман ҳокими Н.Сулаймонов "Оқдарё овози" газетаси таҳририяти ходимлари, "BOBURXON BAXT-BARAKA" МЧЖ раҳбари тадбиркор Б.Саидмуродов, туман Маданият бўлими мудири Н.Джаҳпаров, Истироҳат боғи директори А.Жалилов ҳамда фуқаро З.Ачиловлар билан мулоқот олиб борди. 

Мулоқот жараёнида туман ҳокими Истироҳат боғида сифатсиз, яроқсиз аттракционлар ўрнатилишига йўл қўйилмаслиги, ўрнатиладиган ҳар бир аттракцион вилоятнинг махсус назорат инспекцияси мутахассислари томонидан текширилиб, фойдаланишга рухсат берилсагина ишга туширилиши мумкинлигини таъкидлади. Тадбиркор Б.Саидмуродов журналистларга қилган қўпол муомаласи учун узр сўради. 

Маълумот учун: Истироҳат боғига олиб келинган яроқсиз аттракцион жиҳозлари олиб чиқиб кетилди.


Мавзуга оид: