Қишлоқда татр
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН "ТАЗАРРУ"
Республикамиз Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ғояси илгари сурилган эди. Шу мақсадда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 21 февраль куни "Ойтам-ғали" маҳалласида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабининг залида журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фармон Тошевнинг "Тазарру" асари асосида режиссёр Ғафур Мардонов томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди.
Спектакль намойиш қилинадиган зал декарацияси бутун залга йиғилган томошабинларни Самарқанд вилоят Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали драма театрида томоша қилаётгандек ҳис қилишди.
"Тазарру" спектаклида бугунги кундаги долзарб муаммолар илгари сурилган. Ёшларимизнинг ютуқлардан эсанкираб, ҳаволаниб кетишлари, маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга тушиб қолишлари, ўзининг мустақил фикрига эга эмаслиги, алькогол ичимликларни мунтазам истеъмол қилишлари оқибатида ҳаётда жуда катта тўсиқ-қа дуч келиши ва бунинг натижасида йўқотишлардан кейин кўзи очилиб, атрофда нима бўлаётганлигини теран англайди. Лекин бу жуда кеч эканлигини англаб етади. Охир-оқибат оиласи, ота-онаси, жамият олдида тавба тазарру қилди.
Спектакль давомида она ёлғиз ўғли-ни вояга етказиб ўқитиб, уйлантириб қўйганлиги жамиятда ўз ўрнига эга эканлигидан фахрланар, лекин баъзи ҳолларда фарзандининг ҳатти-ҳаракатларидан тарбия беришда қандай хатоликларга йўл қўйдик экан, деб ўзларидан хатоликларини излаши ҳам ота-оналарни фарзанд тарбиясида эътиборли бў-лишга чорлайди.
Фарзанднинг ўз хатоларини англаб, ота-онаси, оиласи олдидаги тазарруси залда ўтирган барча томошабинлар қалбини ларзага солди.
Нодира ИСЛОМОВА,
8-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.