Аёллар тилсимоти

АЁЛЛАР ҲАҚИДАГИ ЭНГ 

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

Бугун нафақат юртимизда, балки дунёнинг барча бурчакларида халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Биз ҳам барча опа-сингилларимиз, оналаримиз, бувижонларимиз, нозик ҳилқат вакилаларининг барча-барчаларини тантана билан қутлаган ҳолатда улар ҳақидаги энг қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

1. Аёллар одатда эркакларга нисбатан икки марта кўпроқ киприк қоқадилар.

2. Эркакларнинг юраги аёлларникига нисбатан 20 фоизга каттароқ, миялари эса 10 фоиз кичкинароқ бўлади.

3. Аёллар қоронғуда ҳам эркакларга нисбатан осонроқ ҳаракатланадилар, сабаби улардаги преферик кўриш қобилияти яхшироқ ривожланган.

4. Аёллар эркакларга нисбатан икки марта кўпроқ алдашади.

5. Агар аёл кишидан қўлларини кўрсатиш ҳақида сўрасангиз, кафтларини пастга қараб узатади. Эркаклар эса кафтни тепага қаратадилар.

6. Аёлларда таъм билиш рецепторлари нисбатан кўпроқ бўлади.

7. Оғир буюм кўтариш пайтида аёллар уни ён томонга оладилар.

8. Аёллар бутун умр давомида 2 кг. лаб бўёғини ўзлари билмаган ҳолатда еб қўйишади.

9. Аёллар қўл бериб кўришганда ҳеч қачон кафтни сиқмайдилар.

10. Бирор нарсани отиш пайтида аёл киши уни орқага эмас, ён томонга улоқтиради.

11. Агар аёл кишини орқа томондан туриб чақирсангиз, сизга қараш учун фақат боши билан қайрилишади. Эркаклар эса бунинг учун бутун тана билан қайриладилар.

12. Дунёдаги илк дастурчи инсон – Ада Лавлейс исмли аёл бўлган.

13. Аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта манбадан олинган маълумотни қабул қилишнинг уддасидан чиқадилар. Уларнинг эшитиш қобилиятлари ҳам эркакларга нисбатан яхшироқдир.



Мавзуга оид: