КУТУБХОНА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ

Кутубхона форсча "китоблар   уйи", "китоблар  сақланадиган  жой", деган маънони билдиради. Кутубхонадаги китоблар тартиб билан сақланади. Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар  учун маънавият  ва   маърифат ўчоғи  бўлиб, инсон  зоти   доим  китобга  интилиб   яшаб  келган. Ҳар  доим кутубхоналар жамият  ҳаётининг   ажралмас  қисми  бўлган. "Китоб", "китобхонлик",  сўзларининг ўзаги ҳам аслида арабчадан олинган ва бир мақсадга, яъни инсон  маънавиятини бойитишга хизмат қилади. 
Яхши китобни чиройли кутубхонада ўқиш - бу албатта, идеал уйғунлик. Тарихга назар солсак, илк кутубхоналар тахминан эрамиздан 2600 йиллар аввал  пайдо  бўлган экан. Аммо афсуски, у  даврда маълумотларнинг барчасини сақлаб қолувчи архивлар мавжуд бўлмаган, бўлса-да, бизгача улар етиб келмаган.
Фан ва техника тараққий этган даврда кутубхоналарнинг миссияси ўзгаради, кутубхоначининг  профессионал  фаолиятида ҳам қоидалар янгиланишига эҳтиёж пайдо бўлди. Кутубхоналарга миллий маданиятни ва маънавиятни  сақлаш, тиклаш ва илмий техник тараққиётни  ривожлантириш етакчи  роллардан бири бўлиб ҳисобланади. Кутубхона китобхонларнинг  маънавий  онги ва ақлий салоҳиятини ривожлантириш  учун   имконият  яратади. Кутубхона  ўз   китобхонларини  кутиб  олишга   ва  барча китобхонни китоб кўргазмалари, севимли адабиёт янгиликлари ва ижодий    учрашувларнинг илиқлиги билан хурсанд   қилишга  тайёр.  2019 йил   7 июндаги  давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида   ахборот  кутубхона  фаолиятини   янада  такомиллаштириш тўғрисида"ги  №ПҚ - 4354   Қарорига  мувофиқ  Оқдарё   туманида  ҳам  2019 йил ноябрь  ойида Ахборот   кутубхона  маркази  ташкил   этилди.
Ҳозирги кунда Ахборт кутубхона   маркази туман  марказида  жойлашган. Кутубхона 30000 минг  фондга эга бўлиб,  Ахборот   технологиялар  билан  жиҳозланган замонавий  кўринишга   эга. Ҳукуматимиз  томонидан китобхонликка  берилаётган эътибор  туфайли аҳолининг, қолаверса, ёшларнинг  китобга   бўлган интилишларини   инобатга  олган  ҳолда   яратилган бу имконият туфайли  аҳолининг билими ва салоҳияти ошиб бориши шубҳасиз.
Айни пайтда кутубхонага келиш   имкони йўқ китобхонларга "Меҳр кутубхонаси" лойиҳаси остида уйига китоб  элтиб бериш хизмати ҳам  йўлга  қўйилган. Бундан  ташқари кутубхонада  турли   хил  тадбирлар, китоб тақдимотлари, учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Мақсадимиз эса ўсиб келаётган ёш  авлодни китобга бўлган қизиқишини  янада   оширишдан иборат.
Дилнора ЎРИНОВА,        
      туман Ахборот кутубхона марказининг  Ахборот-
библиография хизмати раҳбари.
Мавзуга оид: