Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

Мамлакатимизда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинган. Шу муносат билан жамиятимизнинг кам таъминланган ва эътиборга муҳтож қатламини моддий жиҳатдан таъминлаш ва уларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш мақсадида туманимизда ҳам  бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Вахабов ташаббуси  билан саҳоватпеша ҳомийлар томонидан сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар оилаларнинг фарзандларига қишки кийим-кечаклар ва пойафзаллар тарқатилиб, улар ҳолидан хабар олинди.