Агрохизматлар маркази (АКИС)" ўз фаолиятини бошлади ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ҚИЛИНИШИ

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тўлақонли амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш, таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва агрохизматлар кўрсатиш тизимининг узвий интеграциясини таъминлаш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар  миллий марказининг Қорақолпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ягона дарча тамо-йили асосида ахборот ва маслаҳат фаолиятини юритадиган ҳудудий агрохизматлар марказлари ташкил қилинди. Агрохизматлар марказининг асосий вазифаси: "Қишлоқ хўжалиги йўналишида глобал минтақавий ва ҳудудий муаммоларни илмий жиҳатдан ечимини топиш"дир.
Бу борода  Даҳбед қўрғонида "Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази (АКИС)" ҳам ўз фаолиятини бошлади. Марказда 17 йўналишда 100 дан ортиқ агрохизматлар жорий қилинди: 
- Ҳудудларнинг узоқ муддатли ривожланиш тенденциялари ва инсон капитали бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
- Хорижий тажриба асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
- Ҳудуднинг қишлоқ   хўжалигида ишлаб, эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий ташкилотларга тайёр илмий ишланмалар ва тегишли илмий маслаҳатларга буюртмаларни шакллантириш, йўналишлари бўйича "ягона дарча" тамойили асосида ўз фаолиятини олиб борилади. 
Марказ хорижий давлатлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатган, хусусан Венгрия, Туркия, Германия, Хитой, МДҲ давлатлари ва бошқа давлатлардан жами 6 дан ортиқ хорижий делегациялар ташриф буюрди. Соҳага хориж тажрибасини олиб кириш, илмий асосланган инновацион технологияларни жорий қилиш борасида қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлар тажрибалари ўрганилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалик маҳ- сулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи,   экспортёр ва импортёр фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик юритувчи субъектларга берилаётган имкониятлар, имтиёзлар, субсидиялар натижасида иқтисодий самарасиз боғ-токзорлар ўрнида, пахта-ғалладан қисқартирилаётган майдонларда янги боғ-токзорлар барпо этиш, мева-сабзавотчилик, узумчилик, картошкачилик, полизчилик ва бошқа йўналишлар бўйича ихтисослаштириш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Самарқанд Агрохизматлар марказида қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматлари соҳасида қишлоқ хўжалиги бўйича 13 нафардан иборат (1 нафар ҳудудий координатор,  2 нафардан мева етиштириш, сабзавот етиштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, органик ишлаб чиқариш бўйича, 1 нафардан ирригация, чорвачилик, ҳосилдорлик, ўсимликларни ишлаб чиқариш, молиявий маслаҳат) маслаҳатчилар гуруҳи ташкил этилиб, 2022 йил 1 июндан иш фаолиятини бошладилар.
Ҳар бир маслаҳатчилар гуруҳи аъзолари ўзларини хизмат йўналиши бўйича қуйидаги тадбирларни олиб боришмоқда.
Жумладан:
- Самарқанд   вилояти ҳудудларидаги маҳсулот етиштирувчи кластер, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ихтисослашуви, деҳқончилик маданияти, тупроқ-иқлим шароити, фаолият йўналиши бўйича маълумотлар базаси яратилмоқда;
- маҳсулот етиштирувчи кластер, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналардаги мавжуд муаммолари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни баратараф этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилмоқда;
- қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан ҳосилни йиғишгача бўлган вегетация даврида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, қишлоқ хўжалигида жорий қилинган ва қилинаётган илғор технологиялардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияномалар тайёрланмоқда;
- вилоят, туман маҳаллий ҳокимликлар, тегишли ташкилотларни талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга илмий асосланган тавсиялар бериш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилмоқда ёки ташкил этилган семинар тренингларда маҳаллий эксперт сифатида иштирок этилмоқда;
- маслаҳатчилар гуруҳи аъзоларини малакасини ошириш, дунёни ривожланган давлатларидаги маслаҳатчилар гуруҳини махсулот етиштирувчи хўжаликлар билан ишлаш тизимини вилоятда жорий қилиш бўйича юқори малакага эга хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда билим ва кўникмалари оширил- моқда;
- ҳудудларда маҳсулот етиштирувчи фермер ва қишлоқ хўжалик ташкилотларини етиштираётган қишлоқ хўжалик экинларини ривожланиш ҳолатини ўрганиш билан бир қаторда, уларга экин тури, нави ва вегетация жараёнидан келиб чиқиб, илмий асосланган тавсиялар берил-   моқда;
- Самарқанд вилоят агрохизматлар марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Агромаслаҳат хизмати аъзолари томонидан хизмат фаолияти ва бошқа илмий тавсиялар ҳамда янгиликлар бўйича маълумотлар жойлаштирилиб, ёритилмоқда.
Самарқанд вилоят агрохизматлар марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари.
1.  Веб саҳифа   https://samakis.uz/
2.  Телеграм   https://t.me/samakisuz
3. Фаcебоок https://www.facebook.com/samakis.uz/
4.  Инстаграм   https://instagram.com/samakis.uz
5.  YouTube https://www.youtube.com/channel/UCQtWJ2mHSqPfRU-ThK76Y6g
Мисол учун "Агромаслаҳат" хизмати Сабзавотчилик йўналишида 2 нафар мутахассис фаолият юритмоқда. Сабзавот экинлари агротехникаси, етиштириш технологияси, касаллик ва зараркунандалари бўйича энг янги илмий асосланган илғор инновацион технологияларга асосланган маслаҳатларни бериб боришмоқда.  Мақбул навларни танлаш, замонавий лабаратория текшируви, касаллик ва зараркунандаларга қарши сифатли дори воситаларини фаолият давомида тавсия қилишмоқда.
Фаолият давомида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Талли ота" маҳалласида сабзавот экинларини етиштирувчи маҳаллий томорқа ер эгаси Саидамир Акиловга қарашли экин майдони ўрганилди. Экин майдони 0,22 га ташкил этиб, 10 сотих иссиқхона, 6 сотихга помидор,         6 сотих ерга карам экини экилган. Экин майдонининг 10 сотих қисмида карам кўчатлари такрорий экин учун етиштирилмоқда. Карам кўчатлари карам куяси капалаги билан жиддий зарарланган. Карам кўчатлари далага ўтқазишга тайёр бўлганлиги сабабли, кимёвий дорилар билан ишлов бериш тавсия этилмади. Далага чиқаришдан олдин тайёр бўлган кўчатларга   кимёвий дорилар билан ишлов бериш ўсимликни ривожланиш жараёнига салбий таъсир қилади. Далага олиб чиқилиб, кўчатлар тўлиқ тутгандан сўнг Гунгфос препарати билан 10 л сувга 10 мл қўллаш тавсия этилди. Помидор экинини кўздан кечириш жараёнида кўсаклари кўсак қурти билан зарарланганлиги, барглари эса "Тута обсалута" зараркунандаси жиддий зарар етказганлиги маълум бўлди. Кўсак қуртига қарши биологик кураш олиб бориб, Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали биолабораториясида етиштирилаётган Броконлар тавсия этилди ва бевосита олиш бўйича алоқалар ўрнатилди. Тута обсалутага қарши  (КАРАГЕН инсектисиди 10 л сувга 3 гр миқдорда) сепиш тавсия этилди. Помидор экини агротехникаси бўйича яна қўшимча маслаҳатлар берилди. 
Ташрифдан сўнг бир ярим ой ўтиб, тайлоқлик Саидамир Акилов Самарқанд вилояти агрохизматлар  маркази телеграм саҳифасига мутахассислар томонидан берилган маслаҳатларнинг ижобий самарасини, тавсиялардан сўнг олинган ҳосилни йиғиш жараёнини ёритмоқда. Бу каби ташрифлар жуда ҳам кўплаб амалга оширилмоқда. Вилоятимиз ҳудудида истиқомат қилувчи ва аграр соҳада фаолият юритаётган кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари юридик ҳамда жисмоний  шахсларни ҳам хизматларимиздан фойдаланишга таклиф қиламиз.
Маслаҳат йўналишлари қуйидагича: Сабзавотчилик, ирригация, чорвачилик, органик ишлаб чиқариш, молиявий, ўсимликларни ҳимоя қилиш, мева етиштириш.

Сирожиддин ҚАҲҲОРОВ, 

Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази  маслаҳатчиси.

Мавзуга оид: