ТАРҒИБОТЧИЛИККА КИМЛАР МУНОСИБ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонидан сўнг мамлакатимизнинг барча мактабларида 2021 йил 1 январдан бошлаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди. Бу вазифага Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, олий таълим муассасаларининг ижтимоий-гуманитар кафедралари, профессор ўқитувчилари жалб қилинмоқда. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик, шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади. Юқоридаги Фармонга кўра, тарғиботчи энг аввало ижодкор бўлмоғи, мактабдаги адабиётга, ижодга қизиқувчан ёшларни танлаб олган ҳолда улар билан доимий равишда машғулотлар ўтиши лозим.
Кейинги пайтларда тарғиботчи вазифасига кимлар тайинланиши мумкин деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Аввало шуни эслатиб ўтиш керакки, юқорида айтилганидек, тарғиботчи бўлиб фаолият кўрсатаётган ходимлар мактабларда ижодий қобилиятга эга бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаш, ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан мунтазам танишиб, уларга ижодий жиҳатдан йўл-йўриқ кўрсатиши, ижодий тўгараклар ташкил этиб режа асосида маҳорат дарсларини олиб бориши лозим. Булардан ташқари ёрқин истеъдодга эга бўлган ўқувчи-ёшларни халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар Уюшмаси томонидан ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган турли ижодий танловларга жалб қилган ҳолда уларнинг ижодий ишларини адабий нашрларга тавсия этиб, истеъдодли ижодкор ўқувчиларни атоқли адиблар номидаги ижод мактаблари фаолияти билан таништириш орқали келажакда уларнинг ижод мактабларда таълим олишларига руҳий мадад кўрсатади. Энг муҳими тарғиботчи вазифасига тайинланган ходимнинг ўзи ижодкор бўлиб, барча жанрларни яхши билмоғи ва бу борада ўқувчиларга чуқур кўникма бермоғи лозим. Кузатишлардан шу нарса маълум бўлаяптики, айрим жойларда мактаб директорлари томонидан ижодкорлар эмас, балки ўша билим масканида она тили ва адабиётдан дарс бераётган (гарчи у ижодкор бўлмаса ҳам) ўқитувчилар қўйилмоқда. Ваҳоланки, бу вазифага газета журналларда фаолият кўрсатаётган, ижод борасида етарли тажрибага эга бўлган мутахассислар қўйилиши лозим. Афсуски, ҳозиргача халқ таълими бўлими раҳбарлари ва мактаб директорлари бу вазифага кадр тайинлаш бизнинг ваколатимизга киради деган фикрда юришибди. Аслида эса тарғиботчи лавозимда фаолият кўрсатаётганларга Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг "Ижод" фонди томонидан ойлик маошлар тўланади. Ўтган йили айнан шу ишлар учун "Ижод" фондига 120 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганди. Минг афсуски, мактаб директорлари "мен тарғиботчига хўжайинман, худди ўқитувчилар сингари улар ҳам ҳар куни ишга келишлари шарт, буйруқни мен чиқараман" деган хаёлда юришибди. Юқорида айтганимиздек, тарғиботчи халқ таълими вазирлиги ҳисобидан эмас, балки тарғиботчига "Ижод" фонди ҳисобидан маблағ тўланади. Буни мактаб директорлари билиб олишларини истардик.
Аксарият жойларда туман ҳокимлиги қошида беш кишидан иборат комиссия фаолият кўрсатмоқда. Мазкур комиссия аъзолари тарғиботчи вазифасига ҳар жиҳатдан лойиқ ижодкор, таҳририятларда фаолият кўрсатаётган журналистларни танлаб олади. Улар билан доимий яқин алоқада бўлиб фаолиятини мониторинг қилиб бориш билан бирга тарғиботчиларга йўл-йўриқ кўрсатади, ижодий учрашувларни ташкил қилади. Бироқ айрим вилоятларда етарли даражада шоирлар, журналистлар бўлишига қарамасдан юқорида айтилганидек, мактаб директорлари томонидан мутахассис бўлмаган кадрларни ҳам қўйиш ҳолатлари учраб турганлиги ачинарлидир. Айрим туманларда газета бош муҳаррирларининг бу комиссияга киритилмаганлигини қандай изоҳлаш керак? Ахир ўқувчиларнинг ижод намуналари айнан ўша ҳудуддаги газета орқали ёритилади-ку.
Туманимизда ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар кўзни қувонтиради. Президентимиз Фармонига асосан барча мактабларда тарғиботчилар фаолият олиб боришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мавжуд 56 та мактабларга тайинланган тарғиботчилар билан туман ҳокимлиги қошида фаолият кўрсатаётган комиссия доимий равишда алоқа олиб борилаяпти. Бу борада 1,2,5,7,8,9, 20,31,45,47,54-мактабларда олиб борилаётган тадбирларни намуна дейиш мумкин. Мазкур билим даргоҳларида меҳнат қилаётган тарғиботчилар истеъдодли ижодкор ўқувчиларни танлаб олиб, улар билан мунтазам равишда маҳорат дарсларини ўтиб келишмоқда. Иқтидорли ўқувчиларнинг ижод намуналарини газета орқали ёритишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йили туманимиз тарғиботчилари туман ҳокимининг ташаббуси ва ҳомийлиги аосида Тошкент шаҳрига ижодий сафар уюштиришди. Тарғиботчилар дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида таниқли ижодкорлар билан учрашган бўлсалар, фаол шоирларимиз эса Ўз МТРК "Маданият ва Маърифат" телеканалининг меҳмони бўлишди. Шунингдек, ўтган йили туманимиз ижодкорларининг қаламига мансуб "Оқдарё баёзи" китобининг учинчи қисми ва ёш ижодкорларнинг сара асарларидан жамланган "Навниҳол" китоби нашр этилганлиги қувончли ҳолдир.
Бироқ ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликларни ҳам айтиб ўтиш лозим. Ҳали ҳам айрим мактабларда тар-ғиботчи лавозимига қабул қилинган ходимлар туман ҳокимлиги қошидаги махсус комиссиядан ўтказилмаган. Бунга мактаб директорларининг ўз вазифаларига лоқайдлик билан қараганлиги оқибатидир. Яқинда комиссия аъзолари барча мактабларда бўлиб тарғиботчиларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг ҳисоботини эшитишга ҳозирлик кўришмоқда. Ана шунда образли қилиб айтганда ғалвирни сувдан кўтарганда қайси тарғиботчи ўз вазифасига лойиқ эканлиги амалда ўз исботини топади. Чунки тарғиботчи вазифасида ишлаётган ҳар бир ходим Президентимизнинг Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари Уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг қўшма қарори асосида фаолият юритиши керак. Ким ўз вазифасини бажараяпти-ю, ким бажармаяпти? Буни яқин кунларда билиб оламиз.

Йўлчи МУҲАММАДИЕВ.
Мавзуга оид: