Матбуот анжумани ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

- Жорий йилнинг ўтган даврида туман адлия бўлимига тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушган.
Жумладан “Тимурхон” МЧЖ таъсисчиси Х.Холиқуловнинг Оқдарё туманидаги давлат ташкилотлари томонидан тўлаб берилмаган қарздорликларни ундириб бериш тўғрисида ёзган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Оқдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими 984.179 сўм, туман СЕО ва ЖС бўлими 2.658.706 сўм, туман Ободонлаштириш бошқармаси 2.478.274 сўм, туман ирригация бўлими 1.065.000 сўм миқдорида “Тимурхон” МЧЖдан қарздор эканлиги маълум бўлди.
Ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра туман адлия бўлимининг аралашуви ва амалий ёрдами билан қарздорликларни тўлаб бериш тўғрисида ҳамда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш қарздор ташкилотларга тақдимнома киритилди.Тақдимномлар киритилиши натижасида Тимурхон” МЧЖга Оқдарё туманидаги давлат ташкилотлари томонидан тўлаб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, “Бунёдбек Камронбек Омад” МЧЖ раҳбарининг Оқдарё туман ТТБ томонидан тўлаб берилмаган 197.253 минг сўм миқдоридаги маблағни ундириб беришни сўраган аризаси кўриб чиқилмоқда. Мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан ҳозирги кунда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорни манафаатини кўзлаб тегишли ташкилотларга даъво аризаси киритилиши кўзда тутилмоқда.
“Тадбиркорларга ҳар доим адлия дўст” шиори доирасида туман адлия бўлими томонидан тадбиркорларни қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб келинмоқда.
Қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этган матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
- 28 окт, 11:31

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58