Газ таъминотида коррупцияга йўл қўйилмайди

Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш энг муҳим долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада ташкилот, муассаса ва корхоналардаги бошланғич касаба уюшмалари томонидан ҳам жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, "Ҳудудгаз  Самарқанд" газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмаси томонидан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги газ таъминоти бўлимларида учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. 
Жорий йилнинг 6 июль куни худди шундай тадбирлардан бири "Оқдарётумангаз" газ таъминоти бўлимида бўлиб ўтди. Унда бошланғич касаба уюшмаси раиси С. Азизов сўз олиб, дастлаб коррупцияга қарши курашиш, соҳада коррупцион ҳолатларни олдини олишда барча ҳамжиҳатликда ишлаш кераклиги, жамиятимизда бу иллатнинг салбий таъсири, оқибатлари тўғрисида аниқ мисолларда тушунчалар берди. Шунингдек, соҳадаги энг катта муҳим масалалардан бири саналган суюлтирилган газ баллонларни ўз вақтида етказиб бериш, уларнинг ҳолати ва сифатига ҳам эътиборли бўлиш, фуқаролардан келаётган мурожаатларни қисқа фурсатларда ҳал этишда ходимларнинг ўз касбига бўлган масъулияти муҳим эканлигини таъкидлади. 
- Қабул қилинган янги Конституциямизда меҳнат жамоамиз учун ҳам имконият ва имтиёзлар кафолатланган, - дейди бошлан-ғич касаба уюшмаси раиси С. Азизов.- Айни пайтда газ таъминоти ходимларига навбатма-навбат меҳнат таътили берилиб, ўз соғликларини тиклашлари учун соғломлаштириш сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилаяпти. Бу эса ходимларимизга ўзгача куч бағишлаши шубҳасиздир. Шундай экан, соҳамизда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.
Учрашув сўнггида амалга оширилган ишларга танқидий-таҳлилий баҳо берилиб, соҳада муаммо ва нуқсонлар содир бўлмаслиги учун зарур тадбирлар режаси белгилаб олинди.
С.ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид: