ЯХШИ ДАРОМАД БЎЛАЯПТИ

 Ҳовлимиздаги саккиз сотих майдонда деҳқончилик қилиб яхшигина даромад олаяпмиз, - дейди “З.М.Бобур” номли маҳалланинг Қийқим қишлоғида яшовчи Жасур Жалилов. – Касбим ветеринар бўлсада бўш вақтларимда деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланаман. Бир йилда ердан икки марта ҳосил олишга ҳаракат қиляпмиз. Бу йил ҳам картошка, шолғом, туриб, сабзи, бодринг сингари озиқ-овқат экинларини етиштириб мўл-ҳосил олишга муваффақ бўлаяпмиз. 
Дарҳақиқат, бу қишлоқда яшовчи ҳар бир киши қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Шу меҳнатлари туфайли фаровон яшаб эл дастурхонини мўл-кўл қилишга ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик деб шунга айтса керакда. 
Суратда: Жасур Жалилов ўз томорқасида.
С. Ибрагимов олган.
Мавзуга оид: