"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" таассуротларга бой бўлди

Янгиқўрғон маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонлари доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Яқинда маҳалладаги 2-умумтаълим мактабида "Нуронийлар ўгити - тарбия устуни" шиори остида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, Маънавият маркази туман бўлими раҳбари, нуронийлар кенгаши аъзолари, маҳаллалардаги   фахрийлар ва ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган нуронийлар ва фахрийлар ўз ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, турли касб эгалари томонидан ёшларга юртимизда яратилган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўз қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда касб танлаш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилди.