Қутлов! Туғилган кунингиз муборак, укам Шерали Бобобеков!

Машойихларимиз инсоннинг қандай эканлигини билмоқчи бўлсанг, у билан сафарга чиқиб кўр дейишган. Бу гапнинг исботини кўп ҳолларда гувоҳи бўлганман. Оқдарё туманининг Арпа қишлоғида туғилиб ўсган қадрдон укамиз Шерали Бобобеков билан танишгач, у билан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги курсдошларимизнинг хонадонларига меҳмон бўлиб борганмиз. Шу вақт ичида унинг ниҳоятда камтарлиги, самимийлиги, дўстларга садоқатли эканлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳар доимо саҳоватпеша бу инсон одамларга яхшилик қилишни, меҳр улашишни ўзининг бурчи деб ҳисоблайди. 
Бугун қадрдонимиз Шералижоннинг таваллуд топган куни. Шу муносабат билан оила аъзоларимиз ва “Оқдарё овози” газетаси жамоаси номидан укамизни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз. Тадбиркорлик ишларига омад тилаймиз!  Юз билан юзлашиб юриш укамизга насиб этишини Яратгандан сўраймиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, ҳурматли укам Шерали Бобобеков!

Сурат 2023 йилнинг 15 август куни Фарғона вилоятига қилган сафаримиз чоғида Қўқондаги Худоёрхон саройида олинган.