Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан оқилона фойдаланишга эътибор берайлик

Ҳозирги кунда туманда 35 маҳаллада жами 33 691 та хонадон мавжуд бўлиб, уларнинг экин ер майдони 4047 гектарни ташкил қилади. 2024 йил ҳосили учун 3 408 гектар ер майдонига эртаги экин ҳамда 3154  гектар ер майдонга ўртаки (такрорий) экинлари экиш режалаштирилган.
Аҳоли хонадонларида эртанги экин экиладиган 3408 гектар ер майдонининг 1975  гектарига   сабзавот (пиёз-264 га, сабзи-243 га, редиска - 22 га, кўкатлар - 277 га) ва 909 гектарига картошка ҳамда 187 га ер майдонига бошқа турдаги экинлар экилиши режалаштирилган. Жами 3 408 га (100 фоиз) майдонни ташкил этди.
Туман аҳоли томорқаларининг 2154 гектар (ёки 53 фоизи) 3 мартадан, 1704 гектари (ёки 42 фоизи) 2 мартадан, 189 гектари (ёки 5 фоизи) бир мартадан ҳосил олади.
Бугунги кунда туманда жами 3335 (98%) гектар эртанги экин экилган, шундан 1903 гектари сабзавот экинлари (помидор 145 гектар, бодринг 240 гектар,пиёз 264 гектар, сабзи 243 гектар, кўкатлар 277 гектар), картошка 909 гектар, дуккакли экинлар 192 гектар, полиз экинлари 145 гектар ва 187 гектари бошқа экинлардан иборат.
Туманда 3027 тадан ортиқ иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ер майдони 43.6 гектарни ташкил этади. 2024 йилда 841 дона иссиқхона қуриш режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар туман аҳоли хонадонларига 78 та иссиқхона, шундан 38 таси намунавий лойиҳа бўйича 31 таси маҳаллий хом-ашёдан (ёғочдан) қуриб берилди.
Бир маҳалла - бир маҳсулот тамойили асосида туманда 32 та маҳалла ихтисослаштирилган бўлиб, улардан 12 таси сабзавотчилик, 7 таси картошкачилик ва 13 таси мева-боғдорчилик йўналишларига ихтисослаштирилган. Туманнинг ҳар бир секторида аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатадиган "Томорқа таъминот хизмати" МЧЖ лар ташкил қилинган.
Туманимизнинг "Баракасини берсин томорқа хизмати" МЧЖ раҳбари Абдижалилов Толибхон ва "Сухроббек томорқа хизмати" МЧЖ раҳбари Муродов Сухроббеклар томонидан мева сабзавотларни қуритиш, қадоқлаш ва қайта ишлаш кластерлари ташкил этиш режалаштирилган.
2024 йилда туман аҳоли хонадонларида жами 102476 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш белгиланган. Шундан, 26035 тонна картошка, 63400 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.
Аҳоли хонадонларига экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича жами 9 та тайёрлов ва экспортёр корхоналар билан шартнома имзолаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кун ҳолатига жами 32 267 та шартномалар маҳалла фуқоралар йиғинига тарқатилган ҳамда ушбу шартномаларни рўйхатга олиш бўйича 35 та китоблар очилиб, 29 таси марказ ҳисобчилари томонидан тўлдирилиб, 32 267 та шартномалар рўйхатга олинган. 6 та маҳалла фуқаролар йиғини бўйича китобларни рўйхатга олиш карантин инспекциясига юклатилган.
Бугунги кунда туманимизда ҳам ўзининг ҳалол меҳнати билан даромад олиб, рўзғорини тўкин қилаётган ҳамюртларимиз йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Уларнинг   файзли хонадонларига келсангиз, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Дарҳақиқат, ўзини-ўзи банд қилган, меҳнатсевар одам бекорчи ҳисобланмайди, камбағал ҳам бўлмайди.
Баҳодир Ҳамроев,
туман деҳқон хўжаликлар ва
томорқа ер эгалари кенгашининг раиси.