ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 104-сессияси


Сессия кун тартибига туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, "Маҳалла еттилиги" фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш бўйича сектор раҳбарларининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёр Ашуровнинг маърузасини йиғилганлар катта қизиқиш билан тингладилар.
- 2024 йил 14 март куни ҳурматли Президентимиз Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташрифи доирасида аҳолининг яшаш шароитлари билан танишиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш орқали даромадларини ошириш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган эди, - дея сўз бошлади маърузачи.
Шу вазифалардан келиб чиқиб, "Сайхунобод тажрибаси" асосида туманнинг 1-сектор ҳудудидаги 7 та маҳаллаларда 52 нафар хонадонлар танлаб олинди ва ушбу хонадонларда томорқа ва ёрдамчи хўжаликдаги ер ресурслари, тадбиркорликнинг энг биринчи таянчи ва даромад манбаи деб қаралиши, томорқа ва ёрдамчи хўжаликдаги фаолият турларини диверсификация қилиш, яъни чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, асаларичилик, балиқчилик имкониятларини ривожлантириш, тадбиркорликни кенг кўламда олиб бора олмайдиган оилаларга маҳаллий ҳокимият резервлари ёрдамида минимал даромад манбаини яратиш (мол, қўй, товуқ ёки ҳовлисида кичик иссиқхона қурилишида ёрдам бериш) кўзда тутилган. Айнан шу ишлар Президент ташаббуси билан Сайхунобод туманида амалга ошириб келинмоқда ва бу тажриба бора-бора бошқа ҳудудларга ҳам кенг тарқатилди, жумладан сектордаги 7 та маҳаллалардан ижтимоий дафтарда турувчи ва бошқа фуқароларнинг хонадонлари ўрганилиб, 52 та хонадонда 818 млн. сўмлик етказиб бериладиган лойиҳа пакети шакллантирилди.
Аҳолини бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида 1-сектор ҳудудида 443 нафар ишсиз бўлган ва 57 нафар тадбиркорликка хоҳиш-истаги бўлган хотин-қизлар аёллар дафтарига олиниб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бирор касбни эгаллаши учун касб-ҳунарга йўналтирилган ўқув марказларига 46 нафар хотин-қизлар ўқитилмоқда ва уларга ўқиётган йўналишлари бўйича субсидияларга аризалари топширилди. 31 нафар тадбиркорликка хоҳиш-истаги бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, 433 нафар аёллар ипак қурти парвариши билан банд қилинган бўлса, 45 нафар аёл жамоатчилик ишларига жалб қилиниб банд қилинди, - дея сўзини давом эттирди маърузачи.
Шунингдек, 1-сектор ҳудудида сўнгги 5 ой давомида 174 нафар фуқарога ҳоким ёрдамчилари томонидан 2.4 млрд. имтиёзли кредитлар ажратилиб ҳамда ПҚ-4742-сон қарор асосида 644 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиниб бандлиги таъминланди. Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ПҚ-153-сонли "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, ишсиз бўлган 254 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларга жами 194 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилмоқда. Ушбу ерларга "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида экспортбоб экинлар экилмоқда ва мазкур ёшларга манзилли равишда лидер тадбиркорлар бириктирилди. Шунингдек, 42 нафар, иш ўрни аниқ бўлган ёшлар замонавий касб ва тил курсларида ўқитилмоқда.
Шунингдек, сессияда 2, 3, 4-сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди. Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда вилоят солиқ бошқармасининг бошлиғи Элёр Толлиев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид: