Мактаб директори - маънавият тарғиботчиси

Туманимиздаги 41-мактабда кўп йиллар давомида директор лавозимида ишлаб келаётган Нортожи Қўйчиева буларнинг барчасини юракдан ҳис қилади. У мактабда таълим ва тарбияни тўғри йўлга қўйиш ҳамда ёш авлодни она Ватанга меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратади. Шу боисдан тажрибали педагог ва раҳбар сифатида доимо ўз устида ишлашни, мамлакатимизда, дунё миқёсида, туманимизда рўй бераётган янгиликларни, воқеа-ҳодисаларни билишга интилади. Айниқса, туманимиз кўзгуси бўлган "Оқдарё овози" газетасининг ҳар бир сонини доимо кузатиб боради. Шунинг билан бир қаторда педагогик жамоани, ўқувчиларни оммавий ахборот воситалари билан ошно бўлишга, китоб мутолааси билан шуғулланишга даъват этади.
С.ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22