Мутахассис огоҳлантиради Газ баллонларидан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Жорий йилда туманимизда хам маиший газ баллонлардан нотўғри фойдаланиш натижасида бешта ҳолатда аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар келиб чиқиб, содир бўлган ёнғиндан фуқароларнинг тан жароҳат олиш ҳолатлари ва яшаш хонадонлари кўп миқдорда ёниб зарар кўрганликлари учраб турибди.
Мазкур масалани ҳал этиш учун республикамиз аҳолисига газ баллонлари ва улардан тўғри фойдаланиш тўғрисида содда, аниқ маълумотлар бериш, замон талабига мос келадиган юқори сифатли маиший газ баллонлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Табиий газ - бу асосан (98%) метан (СН4) ҳамда 2% бошқа оғир углеводородлар (пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир. Қайта ишлангунгача табиий газ ҳидсиз, рангсиз ва таъмсиз бўлади. Газ сизиб чиққанда уни ҳидини сезиш учун унга одорандлар қўшилади. Одорант ўзига хос ҳидга эга бўлган этилмеркоптан (суюқликдир). Табиий газга 1000 м3 ҳисобига ёз пайтида 16 грамм, қиш пайтида эса19 грамм этилмеркоптан қўшилади. Табиий газ одам организмига бўғувчи газ тарзида (ҳавода 10% дан ортиқ концентрацияси мавжуд бўлганда, одамнинг бўғилишга сабаб бўлади) таъсир қилади. Табиий газ - портловчи ва ёнувчи газдир. Газларнинг ҳаво билан аралашмаси эса портлайди. Табиий газ портлаш чоғида 1 см2 майдон ҳисобига ўртача 8 кг. куч билан зарба бериши мумкин. Метан билан ҳаво аралашмаси алангасининг тарқалиш тезлиги 0,67 м/с. Табиий газнинг ёниш ҳарорати эса 2100 С.
Баллонлар - суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонлар пайвандлаган ёки бутун чўзилган, юқори қисми торайган сиғим бўлиб, пастки қисмида мустаҳкамлиги учун таглик ва юқори қисмида 2 та уланиш резьбалари мавжуд.
Фуқаролар баллонларда текширувни амалга ошириши ва зарур тезкор шароитларда хавфсизлик чораларига бепарво ҳолда қарамасликлари лозим. Истеъмолчилар кўпинча хавф-хатарни ўйламасдан, пулни тежашга интилади. Шу боис, арзон ва фойдаланилган (қўлбола ясалган) газ баллонларини ҳарид қиладилар. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, юқори ҳароратда газ кенгайиб, босим ортиши натижасида баллондан чиқиш йўлларини қидиради. Кўп ҳолларда, истеъмолчилар газ баллонларини ташқи томонда, яъни қуёш нурлари тушиб турадиган жойларда сақлашади, бу эса жуда хавфли ҳисобланади.
Пропан баллонини кейинги кўрикдан ўтказилгандаги маълумоти "Р-АА" форматида, "Р" - баллонни кўрикдан ўтказган корхона ёки объектни тамғаси, "АА" - кўрикдан ўтказилган йили бўлиши лозим.
Газ баллонларида асосан қуйидаги ҳолатларда портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин:
Баллондан газни юқори тезликда чиқиши унда статик электр ҳосил бўлиб, газ жўмраги орқали баллондаги чиқиш жойини электрлаштириши натижасида учқун ҳосил қилиши мумкин.
Баллондаги газ босимининг рухсат берилган босимдан ошиши (баллондаги босимнинг қуёш нури ёки бошқа иссиқлик манбаи таъсирида).
Баллон металининг емирилиши натижасида деворининг юпқаланиши, баллонни бажаришда талабга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланганда, қишки вақтда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баллон металининг пластиклик хусусияти пасайиб, зарб етказилганда баллон метали парчаланиши;
Баллонларнинг ўз вақтида техник созлиги ва яроқлилиги махсус рухсатномага эга бўлган ташкилотлар томонидан текширувдан яъни махсус лабораторияда синовидан ўтказмасдан узоқ вақт давомида эксплуатация қилиш давомида портлаши ёки ёрилиши мумкин.
Баллонлар бино иншоотларнинг ичида ёки атмосфера ёғинлари ва қуёш нуридан ҳимояланган ҳолда ташқарида сақланиши зарур.
Демак, газ баллонларида портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳолатларининг олди олиш ва юқорида келтирилган талабларга риоя қилиш, газ баллонлари билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсизликларнинг олди олинган бўлади.
Фойдаланаётган суютирилган газ баллонларда носозлик ҳолатлари сезилганда, зудлик билан "104" рақамига телефон қилиб, уни ишлатишдан тўхтатиш ва атрофида учқун чиқарадиган нарсалардан фойдаланмаслик, иложи борича хонадан чиқариб, газ корхонаси ходимларига топшириш зарур.
Ш.МАХМУДОВ,
туман фавқулодда вазиятлар
бўлими бошлиғи, капитан.
Мавзуга оид:

НОСОЗ МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНМАНГ!
- 07 окт, 14:27

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!
- 16 янв, 19:26

Огоҳ бўлинг!
- 21 дек, 10:50

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07