Ёшлар – фахримиз ТАШАББУСКОР ЕТАКЧИ

Ҳилола Абдуллаева туманимиздаги Янгиқишлоқ маҳалласининг ёшлар етакчиси. У фаолияти давомида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга керакли шароит ва имкониятлар яратиб беришда бор билими ва салоҳиятини амалда қўллаб келаётган шижоаткор етакчи-ёшлардан ҳисобланади.
Ҳилоланинг бевосита ҳаракатчанлиги натижасида маҳалладаги уюшмаган ёшларни қамраб олиш, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, тадбиркорлик, илм-фан соҳасига қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқилиб, жорий этилди.
Жумладан, Янгиқишлоқ маҳалласида "Маҳалла-Ахборот-кутубхонаси" ёшлар ихтиёрига топширилди. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этган Ҳилола Абдуллаева ғолибликни қўлга киритди. Натижада маҳаллада спорт майдончалари барпо этилди.
Шунингдек, у Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги самарали фаолияти учун "Энг фаол ёшлар етакчиси" номинацияларида Республика миқёсида ғолибликни эгаллади. Бугунги кунда бу ташкилотчи етакчи Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги "Энг фаол етакчилар топ 100 талик" рўйхатида туради.
Ўз мухбиримиз.

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
- 28 окт, 11:31

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

ОҚДАРЁ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
- 30 сен, 11:30

Ёшлар сиёсати
- 10 апр, 07:34