Шундай инсонлар бор бўлсин ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН ОНАХОН
1941 йилнинг уруш йиллари эди. Бошқирдистоннинг Уфа шаҳридаги болалар уйида тарбияланаётган 23 нафар бола Ўрта Осиёга эвакуация қилинди. Поезд манзилга етиб келгач йўлма-йўл тўхтаб, болаларни тарқатиб келишди. Улар орасида жажжи қизалоқ Марям ҳам бор эди.
- Самарқанд шаҳрига етиб келгач, бизларни 2 та дугонам билан бир эркак ва аёл кутиб олишди, - дейди ҳикоямиз қаҳрамони ўзининг болалик даврини эслаб. - Ўша пайтлари Самарқанд ҳам бир қишлоқдай жой экан. Техника йўқлиги учун бизларни Самарқанд шаҳридан Даҳбедгача пиёда олиб келишди. Йўлда Қора дарёни кечиб ўтдик. Кўприк йўқ экан. Даҳбедда мени бир ташкилотга олиб келиб топширишди. Менимча сельсовет бўлса керак. Бир ёш йигит бизларни қабул қилиб олиб қолди. Мени бир кампирнинг уйига олиб боришиб, шу кишига қиз бўлиб яшашимни айтиб, ташлаб кетишди. Кампир ёлғиз эди. 2 нафар ўғли урушга кетган экан. Кампир билан кўп вақт яшай олмадим. Ўғилларидан кетма-кет қора хат келгач, у касал бўлиб қолди. Уни асаб касалликлари шифохонасига олиб кетишди. Шундан сўнг мени бу ерга олиб келган йигит мени Оқдарё туманидаги Каллар қишлоғига олиб келиб, Қучқор деган одамнинг оиласига топшириб кетди. 1-2 ойлардан сўнг эса қўшни Қар-қарали қишлоғилик Раҳматов Ортиқ деган кишининг оиласига қиз қилиб олиб кетишди.
Уруш йиллари эркаклар урушга кетган, ҳамма иш кексалар ва хотин-қизларга қолган. Пахта экиш, бўғдой етиштириш, қурилиш сингари дала ишларининг ҳаммаси аёллар зиммасида эди. Ўша йиллари бу қишлоқ Гулистон колхози деб аталар эди. Колхозчиларга машаққатли меҳнатлари эвазига буғдой беришар, берилган буғдой шу қадар кам эдики, кўпчилик одамлар етишмовчилик, очарчилик оқибатида вафот этар эди. Тирик қолиш учун одамлар ҳаттоки, кунжара, ўт-улан томирларигача ковлаб ер эди. Далада қолиб кетган кунгабоқар поясининг ичидаги юмшоқ қисмини қириб олиб, қовун уруғини тош билан янчиб қозонга солиб қовуриб ейишган. Ўша қийинчилик даврларида кўпчилик одамлар касалга чалиниб вафот этишди.
Дарҳақиқат, Иккинчи жаҳон уруши нафақат жангу жадал уруш ўчоқларида балки, фронт ортида ҳам ўзининг мудҳиш оқибатларини кўрсатди. Урушдан сўнг одамларнинг яшаш тарзи бироз яхши бўла бошлади. 1949 йилда 25 ёшли Марямни қўшни Тўқмоқ қишлоғида яшовчи бир кишига турмушга беришди. Унинг турмуш ўртоғи 5 йил урушда хизмат қилиб, урушдан омон қайтган экан.
Зокир Гайнатуллаев асли татаристонлик бўлиб, 1941 йилда Қозон шаҳридан онаси ва синглиси билан Ўзбекистонга кўчиб келишган. У айни 19 ёшида армияга чақирилади. У урушда разведкачи бўлган. Жангдаги мардонавор хизматлари учун "Қизил юлдуз" ордени ва "Германия устидан қозонилган ғалаба учун" медали билан тақдирланган. З.Гайнатуллаев урушдан 1946 йилда қайтиб келган. Минг афсуски, у урушдан қайтиб келганида онаси ва синглиси вафот этган эди.
Марям ва Зокир Гайнатуллаевлар оила қуришиб, 7 нафар фарзандли бўлишди. Уларнинг 1950 йилда туғилган қиз фарзандлари 5 ёшида қизамиқ касалидан вафот этди. 3 нафар ўғил, 3 нафар қизни тарбиялаб вояга етазишди. Айни пайтда оиланинг энг кенжа қизининг ёши 57 ёшда.
Зокир Гайнатуллаев уруш йилларида разведкачи бўлган ва ўпкасининг юракка яқин қисмидан яраланган эди. Ўқ юракка жуда ҳам яқин бўлганлиги туфайли олиб ташланмаган экан. Шу боисданми уруш ветерани Зокир Гайнатуллаев 1995 йилда саратон касаллигига чалиниб, 74 ёшида вафот этди.
Онахон ҳам ҳаёти давомида кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди. Жуда ёшлигидан ота-онасидан етим қолган ёшгина қизалоқ Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Ўзга юртда, ўзгалар хонадонида вояга етди. Уруш йилларида фронт ортида туриб машаққатли меҳнат қилди. Шундай бўлсада, онахон ҳеч қачон ҳаётидан нолимайди, ўтган умридан асло афсусланмайди. Айни пайтда онахоннинг 6 нафар фарзанди ўзидан кўпайиб, невара-чеваралари, эвараларининг сон-саноғи йўқ. Биз билан бўлган суҳбатда уларни санасам баракаси учади, дейди онахон. Лекин ҳозиргача ҳам невара-чевараларнинг тўйларига ўз пенсиясидан 32 та гилам совға қилганман, дейди, мамнунлик билан.
Яқинда онахоннинг 100 ёшли юбилейи нишонланди. Хонадонга Марям онанинг фарзандлари, невара-чеваралари, эваралари жам бўлишди. Онахон ўз ҳаётидан, ўтган умридан мамнун бўлиб, қўлларини дуога очди: Шундай юртда, шундай бағри кенг одамлар орасида яшаётганимдан мингдан минг розиман. Юртдошларимнинг ҳаммасига мендек узоқ умр кўришлик насиб этсин. Дунёмиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, фарзандларимиз, невара-чевараларимизнинг келажаги порлоқ бўлсин!
Марям онанинг ўртанчи ўғли - етмиш ёшни қаршилаётган Зоир ака Зокиров билан суҳбатлашар эканмиз, у кишига қуйидаги савол билан мурожаат қилдик:
- Онангиз менга кўпроқ ўртанчи ўғлим қарайди, деб айтди. - Айтингчи, узоқ яшашнинг сири нимада деб ўйлайсиз?
- Ривожланган мамлакатларнинг олимлари янги туғилган чақалоқларнинг организмини ўрганишиб, шундай хулосага келишибди. Инсониятнинг вужуди, яъни жисми 120 ёшдан кам бўлмаган ёшга етадиган захира билан туғилар экан. Ундан кам яшаганларнинг ҳаммаси, касаллик туфайли, ёмон хулқи-одатлари туфайли ҳамда соғликларига эътиборсизликлари туфайли эканлигини айтишибди. Шунингдек, олимлар 100 ёшдан ошганларнинг орасида ҳам тадқиқот ўтказишибди. Нима еб, нима ичишади, спорт билан алоқаси қандай ва бош-қа кўпгина савол-жавоблар ўтказишибди. Ишонасизми, бундан ҳеч нарсани аниқлай олишмабди. Биттаси еган таомларни, бош-қалари умуман ейишмас экан, ҳаттоки умрида спорт билан шуғулланмаганлари ҳам бор экан. Ҳафсаласи пир бўлган олимлар, 100 ёшлиларнинг атрофида яшаб келаётган катта ёшдаги қўшни ва қариндошларидан сўраб-суриштиришга келишиб, ишни бошлаб юборишибди. Олимлар аниқланган далилларни бирма-бир солиштиришса, 100 ёшдан ошганларнинг деярли ҳаммаси умри давомида бировга ёмонлик қилмаган, ҳаммага қўлидан келганича яхшилик қилиб келишаётган кишилар бўлиб чиқибди.
Энди оиламизга келадиган бўлсак, отамнинг ҳам, онамнинг ҳам эсимни билганимдан буён шифохонада даволанганини кўрмаганман. Отам ҳар қандай касалини 2-3 кун овқат емасдан очлик билан даволар эди. Урушдан эсон-омон қайтиб келганлиги туфайлими, ҳаммага бирдай яхшилик қилар, ёмонлик қилганларга ҳам яхшилик билан жавоб берар эди. Бизларга ҳам шуни уқтирар, бирор оила ва бирор киши ҳақида салбий фикр билдирмаган.
Онам ҳам умрида касалхонада ётиб даволанмаган. Ҳаммага бирдек яхшилик қилиб келади. 2020 йилда Covid билан касалланиб қолганида жуда қўрққан эдим. Онам 3 кун умуман овқат емади. Отамнинг ўзини очлик билан даволашини билганим учун онамга зўрлаб овқат едиришга уринмадим. Ҳар куни компот ва дамламалар тайёрлаб бериб турдим. Тўртинчи куни онамнинг олдига кирсам ўзи овқат тайёрлаб, овқатланаётган экан. Жуда хурсанд бўлиб кетган эдим. Онам ҳаётида жуда кўп пиёда юрар эди.
Ота-онага, айниқса, уларнинг қариган чоғида эътиборли бўлиш керак. Уларни тез-тез зиёрат қилиб, кўнглини сўраш керак. Мен онамнинг иммунитетини кўтаришга кўпроқ эътибор бераман. Тут пишиғида тут егизаман. Онамнинг ўзи қишда наъматак мевасидан новвот билан дамлама қилиб ичади. Шунинг учун қишда грипп билан оғримайди. Бу бизнинг оилавий анъанамиз, десак ҳам бўлади.
Оналаримиз бизларни катта қилиш учун куну тун тиним билмаган, ўзлари емай едирган, оқ ювиб, оқ тарашган. Ахир улар қариганида биз нега уларга қарамас эканмиз? Кимки, узоқ умр кўрмоқчи бўлса, биринчи бўлиб кекса ота-онасига яхшилик қилиб, уларни яхшилаб парваришлашга эътибор бериши керак. Айниқса, уларга қўполлик қилиб, ранжитмаслигимиз керак.
Дарҳақиқат, кимнинг ота-онаси бор бўлса, у энг бахтиёр инсон саналади. Зеро, ота-оналаримизни тириклигида қадрига етайлик. Шунда уларнинг соғлигига соғлик, умрига умр қўшган бўламиз.

Гулсара ТИНИБЕКОВА,
журналист.
Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00