КЕКСАЛАРГА ҒАМХЎРЛИК – ОЛИЙ САОДАТ



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг қўшма қарори асосида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб 20 сентябргача “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш” ойлиги эълон қилинди. 

  Ойлик доирасида тумандаги фронт орти меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар, эътибор ва кўмакка муҳтож кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг саломатликларини тиклаш ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. 

  Худди шундай тадбирларнинг бири 10 сентябрь куни марказий поликлиникада туман тиббиёт бирлашмаси ва туман “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда барча соҳа бўйича фаолият кўрсатаётган шифокорлар ҳар бир беморни индивидуал тартибда текширувдан ўтказишди. Тиббий кўрик натижасига кўра касаллик аниқланган кексаларни кўрсатмаларга асосан амбулатор, шу жумладан, кундузги ёки уй шифохона шароитида даволаниш тавсия этилган беморларга мавжуд дори-дармонлардан бепул фойдаланиш, сурункали касаллиги бор беморларни назоратга олиш ва соғломлаштириш режалари ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда.

Бир сўз биланган айтганда, “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш” ойлиги туманимизда уюшқоқлик билан давом этаяпти. Бу хайрия тадбирларни ташкил этишда “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг аъзолари туман тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашиб келмоқда.