Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан. Халқ мақоли. ДЕҲҚОНЧИЛИКНИНГ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ ДАРОМАД МАНБАИ


Маълумки, экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усулига тўқсонбости деб айтилади. Айни пайтда аҳоли хонадонларида бўшаган ер майдонларига совуққа чидамли бўлган экинлардан пиёз, саримсоқ пиёз, лавлаги, карам, шолғом, сабзи, кўкатлардан питрушка, кашнич кабиларни тўқсонбости муддатига экиш ишлари бошланиб юборилди. Жумладан, Амир Темур маҳалласининг Қурилиш қишлоғида ҳам ерни увол қилмасдан унумли фойдаланаётган хонадонлар талайгина топилади. 

Бугун деҳқон жўжаликлар ва томорқа ер эгалари Оқдарё туман Кенгаши билан биргаликда мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Дилмурод бобо Тешаев ҳамда Бўражаб она Ҳомидова хонадонидаги томорқа ҳар жиҳатдан намунали эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Томорқа 8 сотихли бўлиб, шундан икки сотих жойда лимон парваришланаётган бўлса, уч сотих жойни эгаллаган иссиқхонада “глобус” номли гул ўсимлиги парвариш этилмоқда. Шунингдек, қолган беш сотих экин майдонида тўқсонбости экинларнинг қарийб барчаси мавжуд. 

Деҳқончиликнинг тўқсонбости усулидан катта тажриба тўплаган хонадон вакиллари Дилмурод бобо ва Бўражаб онахоннинг таъкидлашича, кузда экиладиган тўқсонбости экин экиш усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бир қаторда, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни қондириш имконини ҳам яратади.

Бир сўз билан айтганда, бу хонадоннинг барча аъзолари томорқада тер тўкиб меҳнат қилишиб, баракали ҳосил олиш билан бирга қўшимча даромадга эга бўлишаётир.

С.Ибрагимов.