Томарқа – кони фойда ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Томарқа – кони фойда, дейишади доно халқимиз. Дарҳақиқат, шундай. Амир Темур МФЙ Тўқмоқ қишлоғида яшовчи  Умар ака Хўжамов ҳам қатор йиллардан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келмоқда. Ўн йилдирки, томарқасидаги 2 сотих ерга иссиқхона ташкил қилган уста деҳқон цитрусли мева ҳисобланган лимон етиштириш сир-асрорларини пухта эгаллаб олган. Биз билан бўлган суҳбат чоғида тажрибали деҳқон Умар ака Хўжамовдан лимон етишитириш борасидаги иш тажрибаси ҳақида сўзлаб беришини сўрадик:

   - Деҳқончилик билан шуғулланиб асло кам бўлганимиз йўқ. Мана 10 йилдирки, ҳовлимизда 2 сотих ерга иссиқхона ташкил қилганмиз. Натижада бўш вақтимиз бўлди, дегунча иссиқхонадаги юмушлар билан банд бўламиз. Парникда етиштирган лимонларим – оиламга фаровонлик, қувонч ва янги имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мева бизнинг 

меҳнатимиз натижасидир. Мен фарзандларимни   ёшлигидан меҳнатга ўргатганман. Ҳар бир ишда оилам мени ёнимда камарбаста бўлиб келган. 

  Лимон етиштиришни сир-асрорлари ҳақида гапирадиган бўлсам,  лимон дарахтлари ёруғликни талаб қилади. Шунинг учун уларга кунига 8-10 соат ёруғлик берилса, улар яхши ўсади. Лимон дарахтлари ортиқча сувдан заҳарланиши мумкин. Асосий минераллар, айниқса азот, фосфор ва калийни олишга аҳамият бериш керак, табиий ўғитлар ва махсус лимон учун ўғитлар орқали амалга оширилиши мумкин. Ҳашаротлардан ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун айрим ёрдамчи воситалар ва қулай воситалардан фойдаланилади. Тўғри парвариш ва ғамхўрлик билан лимон дарахтидан кўп маҳсулот олишингиз мумкин.

  Дарҳақиқат, уста деҳқон, тажрибали тадбиркор  Ўктам ака Хўжамовлар оиласи жорий йилда ҳам баракали меҳнат қилишиб, мўл-кўл лимон маҳсулоти етишришга эришдилар. Лимондан олинган даромад эса 25-30 миллиондан ҳам ошиб кетди. Биз ҳам бу меҳнаткаш оила ҳузуридан қайтар эканмиз, уларнинг келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламиз.  

                                                                           Зухро ХУРРАМОВА.

Мавзуга оид: